RU

Последние новости

17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  5 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  3 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  8 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  1 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7

Етакчиларимиздан бири гипсини ечтирди, жароҳатланганлар ва бетоблар бор. Ўзбекистон футзал терма жамоаси лагеридан дараклар ГАЛЕРЕЯ Новости

Етакчиларимиздан бири гипсини ечтирди, жароҳатланганлар ва бетоблар бор. Ўзбекистон футзал терма жамоаси лагеридан дараклар ГАЛЕРЕЯ

Айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Бу ҳақда хабар берган эдик.

Қитъа биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бораётган Ўзбекистон МТЖ Уммон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришгани ҳақида ҳам бироз аввал хабар бергандик.

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Уммон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Афсуски, терма жамоанинг машғулотларида бир йўла 4 нафар футзалчи иштирок эта олмаяпти. Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов ва Илҳом Ҳамроевлар шамоллаб қолган бўлса, Клим Тюгаев тиззасидан кичик жароҳат олган. Бундан ташқари, жароҳат олган яна бир ўйинчи Шаҳзод Саъдиевнинг ўрнига йиғинга "Динамо"нинг бошқа бир аъзоси Лазиз Убайдуллаев жалб қилинган.

Дилшод Раҳматов шамоллаш сабаб машғулотларни вақтинча ўтказиб юбормоқда.


Клим Тюгаев эса тиззасидан енгил жароҳат олган.


Терма жамоа лагеридан яхши янгилигимиз ҳам бор. Етакчиларимиздан бири Даврон Чориев бугун оёғидаги гипсни олдирди. Ҳозирча ҳаммаси жойида ва мураббийлар душанбадан уни машғулотларда кутишаётганини таъкидлашди.

Даврон Чориев бугун оёғидаги гипсни ечтирди. Ҳаммаси жойида бўлса душанбадан енгил машқларни бошлайди.


Бугун жами 16 нафар футзалчи машғулотларда иштирок этди. Яна 5 нафар ўйинчи душанбадан яна машғулотларга қайтиши кутилмоқда. Айни пайтда мураббийлар ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида ишлашмоқда ва юкламалар берилмоқда. Машғулотлар қувноқ, шу билан бирга йигитлар учун чарчоқ билан ўтмоқда)

Рустам Умаровга қараб юкламалар қай даражада бўлаётганини тахмин қилишингиз мумкин)


Йиғинда иштирок этаётган футзалчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев ("Пахтакор"), Аббос Элмуродов ("Локомотив"), Клим Тюгаев ("Локомотив").

Ўйинчилар: Анасхон Раҳматов (АГМК), Машраб Одилов (АГМК), Ихтиёр Ропиев (АГМК), Илҳом Ҳамроев (АГМК), Дилшод Раҳматов (АГМК), Ҳусниддин Нишонов (АГМК), Акбар Усмонов (АГМК), Хушнур Эркинов ("Сўғдиёна"), Сунатулла Жўраев ("Насаф"), Абдулла Солиҳов ("Локомотив"), Равшан Исматуллаев ("Динамо"), Жавлон Аноров ("Максам-Чирчиқ"), Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ"), Дилмурод Шавкатов ("Пахтакор"), Фарҳод Абдумавлонов ("Пахтакор"), Лазиз Убайдуллаев ("Динамо").


Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ажойиб кадрларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов


Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради. Уммон эса "A" гуруҳида Туркманистон, Вьетнам ҳамда Тожикистон термалари билан беллашади.

Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.


Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ажойиб кадрларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика