UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  0 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  1 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  0 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  5 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  22 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  18

Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ машғулотларни давом эттирмоқда Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ машғулотларни давом эттирмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонда ўтказиладиган футзал бўйича қитъа чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 10-18 январь кунлари Тошкентда йиғин ўтказган эди. 19-23 январь кунлари Озарбайжонда машғулотлар олиб борилди ва Озарбайжон терма жамоаси билан 2та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилди. Дастлабки баҳсда ўзбекистонлик футзалчилар 3:2 ҳисобида зафар қучишган бўлса, иккинчи ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди – 4:3.

Шундан сўнг юртимизга қайтиб келган футзалчиларга 2 кунлик қисқа дам берилди. 26 январдан бошлаб яна машғулотларга киришилди. Терма жамоамиз кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда.


Йиғинда иштирок этаётган футзалчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев ("Пахтакор"), Аббос Элмуродов ("Локомотив"), Клим Тюгаев ("Локомотив").

Ўйинчилар: Анасхон Раҳматов (АГМК), Машраб Одилов (АГМК), Ихтиёр Ропиев (АГМК), Илҳом Ҳамроев (АГМК), Дилшод Раҳматов (АГМК), Ҳусниддин Нишонов (АГМК), Акбар Усмонов (АГМК), Хушнур Эркинов ("Сўғдиёна"), Сунатулла Жўраев ("Насаф"), Абдулла Солиҳов ("Локомотив"), Равшан Исматуллаев ("Динамо"), Жавлон Аноров ("Максам-Чирчиқ"), Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ"), Дилмурод Шавкатов ("Пахтакор"), Фарҳод Абдумавлонов ("Пахтакор"), Шаҳзод Саъдиев ("Динамо").


ЎФА матбуот хизмати Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамизнинг кечаги машғулотидан суратларни чоп этди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика