RU

Последние новости

14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  2 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  3 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  7 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  40 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0

Эртага "Локомотив" - "Насаф" ўйини Новости

Эртага "Локомотив" - "Насаф" ўйини

Эртага ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувига тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Локомотив" ва Қаршининг "Насаф" жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.
Режага кўра, ўйин соат 11да бошланиши керак. "Насаф" томони учрашувни табиий (чимли) майдонда ўтказишни сўраётган бўлса, "темирйўлчилар" сунъий қопламали майдони афзал билишмоқда.

Ўзбекистон вице-чемпионлари ҳозирги об-ҳаво шароитида майдоннинг сифатига путур етишидан ҳавфсирашяпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам назорат ўйини бўлиб ўтади. Фақат учрашув манзилига ойдинлик киритиб олинса бўлгани. Агар "Насаф" таклифи қабул қилинса, ўйин пойтахт вилоятида жойлашган "Локомотив"га қарашли "Дўстлик" стадионида ўтказилади. "Локомотив" ўз сўзида туриб олса, у ҳолда футболимиз етакчилари иштирокидаги ўйинга сунъий қопламали "Чилонзор" стадиони мезбонлик қилади.

Таъкидлаш жоиз, бу икки жамоа Ўзбекистон ХХII миллий чемпионати олий лигасининг 2-турида ҳам ўзаро Тошкентда тўқнаш келишади. Иккала жамоа ҳам 11 январдан ОЧЛ плей-офф ўйинига тайёргарликни мос равишда БАА ва Туркияда давом эттиришади.

Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев жамоаси 8 февраль куни ягона ўйиндан иборан плей-офф баҳсида Доҳада Қатарнинг "Ал-Жаиш" клуби меҳмони бўлади. Ҳаким Фузайлов шогирдлари эса худди шу куни Тошкентда "Ал-Қувайт" (Қувайт) - "Ал-Шорта" (Ироқ) жуфтлиги ғолибини қабул қилади. Бу жуфтлик 2 февраль куни ўзаро майдонга тушишади ва "Локомотив"га ким рўбарў келишига ойдинлик киритиб беришади. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика