RU

Последние новости

21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  0 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  143 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  34 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

"Эртага бизни ўзгача тўқнашув кутмоқда" — Жезуалду Феррейра иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Эртага бизни ўзгача тўқнашув кутмоқда" — Жезуалду Феррейра иштирокидаги матбуот анжумани

Осиё Чемпионлар лигаси 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар вакиллари иштирок этишди.

Жезуалду Феррейра: "Эртага ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи даврасига старт берилади. Тошкентда қийин баҳсни ўтказдик. "Пахтакор"га қарши илк ўйиндан кейин тегишли хулосаларни чиқарганмиз. Бизни қизиқарли ва шу билан бирга жуда қийин ўйин кутмоқда. Айтиш мумкинки, "Пахтакор"  жисмонан ва тактик тарафлама анча пишиқ жамоа. Осиё чемпионлар лигасида осон учрашувларнинг ўзи йўқ. Айни пайтда гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини уддалаш ҳақида ўйлаяпмиз. Бунинг учун эса эртанги беллашувда ғалаба қозониш талаб этилади. Шу боисдан ҳам биз эртанги ўйинга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушамиз. Аввал ҳам айтганимдек, "Пахтакор" тўпни хуш кўрувчи жамоа ва биз эртага уларни ўз услубиларида ўйнашларига йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Мотивация? Бу тарафлама муаммо йўқ. Эртанги ўйин аҳамияти юқори. Шу боисдан ҳам мотивация етишмаслиги ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бизни ўзгача ва махсус режалар остида ўтадиган қизиқ тўқнашув кутмоқда".


Ҳамид Исмоил (футболчи): - Мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Бизни эртага жиддий ва қизиқ учрашув кутмоқда. Бу жамоага қарши илк ўйин чиройли ва томошабоп чиқди. Эртага ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Биз ўз уйиимизда рақибдан устун келишга ҳаракат қиламиз. Афиф? Тўғри, унинг йўқлиги йўқотиш. Лекин бизда футболчилар бир-бирини ўрнини тўлдириш салоҳиятига эга.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика