RU

Последние новости

09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  3 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  4 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  5 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  12 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4

Эрматовнинг қабулида... Энди болалар футболида бизни нималар кутади? Новости

Эрматовнинг қабулида... Энди болалар футболида бизни нималар кутади?

"Odil Junior"нинг 2008 йилларда таваллуд топган жамоаси Марказий Осиё ҳудудида 1-ўринни қўлга киритиб, МДҲнинг 11 ёшли футболчилар ўртасида ташкил қилинадиган энг нуфузли мусобақаси, "Локобол"нинг 2-босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.

Новосибирскда бўлиб ўтган 6та ҳудуд чемпионлари ўртасида кечган финал учрашувида мезбонларга 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдик. Ягона гол учрашувнинг 3-дақиқасида, пенальтидан киритилди. Финалдан кейин мусобақа бош директори учрашув ҳакамига эътирози борлигини очиқ айтди. "Локомотив" мураббийлари эса Москвада "Odil Junior"ни кўриш истагида эканлигини такидлади. Гарчанд чемпион бўлмаган бўлсакда, 3 нафар футболчимиз "Локобол"нинг МДҲ терма жамоасидан ўрин олди! 5 кун давомида Барнаулда бўлган бўлсам, бу орада Ўзбекистон футболида катта-катта ўзгаришлар бўлиб кетди. Кеча ЎФАга бордим...

Ўзгаришлар анчагина. Аввало девордаги суратларда яна Мираброр Усмоновни кўриб хурсанд бўлдим. Бу инсонни ФИФА ва ОФКда тутган ўрни катта эди. Кўпчилик мени кўриб ишга қайтиш пайида эканлигимни башорат қилди. Яқинда МОҚда раҳбарият ўзгарганида, бир яқин ҳамкасбим мени янги лавозим билан табриклади. Ҳавотирга ўрин бўлмасин, бировнинг мансабига кўз олайтирадиган одатим йўқ. Аммо нотўғри иш услубида, икки оёғини бир этикка тиқиб олган инсонларни ҳам ёқтирмайман. Айниқса болалар футболида янги Америка кашф қилаётганларни кўрсам. 2018 йилнинг октябрь ойидан то бугунги кунгача ЎФАнинг болалар футболига маъсул ходимлари биронта мусобақа ўтказмагани ҳам факт! Ҳамма эътибор, номи ялтироқ, ичи қалтироқ бўлган академияларга қаратила бошланди. БЎСМ ва болалар клублари ўртасидаги мусобақалар йўқ бўлди. Бу масалаларни ечиш керак ва мен айнан шу лойиҳалар ҳақида суҳбатлашиш учун ҳам Равшан Эрматовнинг қабулига кирдим. Кўриниб турибди, жуда қийин паллада ЎФАни қабул қилиб олди. Келишдик, яна 20 кунлардан сўнг Одил Аҳмедов, Championat.asia даги дўстим Гайрат билан ўз лойиҳаларимизни тақдим этамиз. Бу лойиҳа вилоят биринчиликларининг тизимини ўз ичига олади. Ундан ташқари болалар футболидаги мураббийларни тайёрлашни замонавий услублари, вазирлик қошидаги БЎСМлардаги айрим тузатишларни амалга ошириш каби муҳим деталларни ҳам қамрайди.


Биз томонимиздан ташкил қилиниши режалаштирилаётган энг катта лойиҳалардан бири Марказий Осиё болалар футбол Ассоциациясини тузиш. Ташкилот Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон клубларини ўз ичига олади. Ундан ташқари, Туркия, Озарбайжон, Россия ва Осиёнинг кучли давлатларида жамоаларни фахрий меҳмон сифатида мусобақаларга таклиф этиш режалаштирилган.


Яна энг муҳим режалардан бири Одил Аҳмедов бошчилигида ВОДИЙ БОЛАЛАР ФУТБОЛ ЛИГАСИГА асос солиш орқали, водийдаги мусобақалар савиясини ошириш. Август ойида Тўрақўрғонда янги қуриб битказилинаётган сунъий майдонда "Одил Аҳмедов" академиясини очиш бош вазифа. Ҳозирда "Аякс" ва "Базель" футбол академияларига истеъдодли 5 нафар мураббийни 2 ҳафтага малака оширишга юбориш асосий режалардан бири бўлиб турибди. Шунингдек, бугунги кунда энг кучли академияларга эга бўлган "Локомотив" Москва ва "Краснодар" жамоалари билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйиш режаси мавжуд. Буларнинг барча-барчасининг замирида оғир меҳнат ётибди. Насиб қилса бу режалар амалга ошиб, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари Жанубий Корея каби ЖЧ финалларига чиқади. Ундан ташқари бугунги кун ОФК талабида бўлган ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларини эмас, балки кейинги 4 йилда тузиладиган ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига ҳозирдан эътибор бериш кераклиги таклифини илгари сурдим. Қисқаси, яна 20 кунлардан сўнг, чанг босиб қолган лойиҳаларимни амалга ошириш учун имконият пайдо бўлди. Бу борада Одил Аҳмедов ҳам ёнимда туришини айтиб ўтган ва бу кишини қувонтиради. Қолаверса "Championat.asia" сайти ҳам ўз даромадининг маълум қисмини 2020 йилдан болалар футболи мусобақаларига ажратишига қарор қилган.


Вилоят ассоциацияларини яна пул билан таъминлаш асосий вазифалардан бири. Уларга моддий ёрдам кўрсатилмас экан, вилоятлардаги болалар футболида ўсишни кутиш қийин. Қисқаси, биргаликда болалар футболини кўтаришимиз керак.

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика