Дониёр Ҳасанов: “Обод”га малакали мутахассиснинг келгани руҳан далда бўлди”
		
		26 июн 2016 15:25
        Новости	
	 
				 
				Дониёр Ҳасанов: “Обод”га малакали мутахассиснинг келгани руҳан далда бўлди”
- Яратганга шукур, сафардаги илк ғалабани қўлга киритдик. Ўйиндан олдин “Андижон”да бош мураббий ўзгарганини яхши билардик. Бизга ҳам икки тур аввал янги мураббий келганди. Албатта, “Обод”га малакали мутахассиснинг келгани руҳан далда бўлди. Шунга қандайдир йигитларни руҳий жиҳатдан кучайди дейиш мумкин. Кичик ҳисобда бўлсада, асосийси муҳим ғалабани қўлга киритдик. Кўрган бўлсангиз жамоамизда яна бир нечта қулай вазиятлар юзага келганди. Агарда улардан унумли фойдаланганимизда учрашув тақдирини олдинроқ ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Аммо бизга совуққонлик етишмади. Қолаверса рақиб жамоа ҳам биз каби кўпинча вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Бугун барибир омадимиз келди. Футболда омад деган нарса муҳим ўрин тутади. У кўп ёрдам беради. Анчадан буён кулиб боқмаётган омад бугун биз томонда бўлди.   
- “Андижон”да ҳам ҳудди “Обод”даги каби охирги пайтлардаги мағлубиятлардан кейин бугун уларнинг ортига йўл йўқ эди. Яхши жамоа. Асосийси Йованович орқали ўйин ташкил этилмоқда. Ҳаводан унга тўпни етказиб бермоқда ва у бошқа жамоадошларини пас билан таъминлашга уринмоқда. Бизга ўйин олдидан мураббий томонидан бу каби кўрсатмалар берилганди ва яхши ўрганиб чиққандик. 
- Мен доим айтаман, ҳар бир ўйинга биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъий назар, уч очко жамғариш мақсадида ўйнаймиз. Насиб қилса келгуси учрашувларда ҳам керакли натижани қўлга киритиб, аутсайдерлар қаторидан чиқиб кетамиз деган умиддаман, - дейди Ҳасанов.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии