RU

Последние новости

23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  0 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  10 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   15

Диёр Имомхўжаев "Хоразм" - "Машъал" учрашуви охирида аслида нима бўлганини айтди Новости

Диёр Имомхўжаев "Хоразм" - "Машъал" учрашуви охирида аслида нима бўлганини айтди

Кеча — 13 июнь куни Хоразмда бўлдик. Маҳаллий жамоа "Машъал"га қарши ўйинда иштирок этди.

Ўйиннинг 70-дақиқасидан бошлаб тўпалон бошланди. Стадионга турли буюмлар улоқтирилди. Ўйин якунида ҳакамларга ҳужум қилишгача борилди.

Ўйин комиссари эдим. Хавфсизлик масаласида суст ишланди. Учрашув якунига етганидан кейин ҳам мингга яқин мухлис ҳакамларни кутиб, стадионни тарк этмади. Ҳакамлар хавфсиз ҳудудга ўтказилмагунича тинчимиз йўқ эди. Охирида мухлислар билан тушунтириш ишларини олиб боришга ҳам тўғри келди. Бир томонда ўзим, бошқа томонда Хайрулла Ҳамидов. Тушунаман, биз борганимиз учун ҳам одамлар ичидаги дардни тўкиб солишни истади. Улар йиллар давомида йиғилиб келган эътирозларини қандайдир 5-10 дақиқада чиқариб ташлашни истади. Бироқ бунинг иложи йўқ. Одамлар оламонга айланганида, уларни тартибга келтириш имконсиз.

Мухлислар билан гаплашганимиздан кейин улар стадионни тарк эта бошлади. Айрим нашрларда ёзилгани каби ҳакамларни ечиниш хонасида ҳеч ким ургани йўқ, буларнинг бари бўҳтон. Бироқ стадионнинг ўзида уларни аяб ўтиришмади. Отилган буюмлар уларгача етиб борди, айтганимдек, 4-5 киши майдонга югуриб чиқиб, уларга ташланишга ҳам улгурди. Буларнинг бари комиссар рапортида ҳам, инспектор рапортида ҳам ўз ифодасини топган.

Футбол қоидаларидан хабардор инсон борки, комиссар учрашув ўтказилиши учун масъул эканини билади. "Хоразм" клуби тиббий ёрдам, ўт ўчириш, хавфсизлик масалаларини ўз вақтида таъминлаб берди. Комиссар ҳам, бошқаси ҳам ўйинни ўртасида ҳакамларни майдондан ҳайдаб чиқариш ёки алмаштириш ҳуқуқига эга эмас. Улар ноҳақ бўлса, ишини кўриб чиқадиган қўмита бор. Ўйин якунига етгач, хавфсиз учун жавобгар томоннинг иши қийин бўлди. Стадионга буюмлар улоқтирилган вақтда ўйин тўхтатилди, шундан кейин стадион тартибга келди. Бироқ ўйин якунига етганидан кейин меҳмон жамоа ҳам, ҳакамлар ҳам одамлар нафратидан жабр кўрди. Мухлислар стадионни тарк этишни истамади.


Видео. "Хоразм" - "Машъал". Учрашувидан кейинги воқеалар акс этган видео тарқалди 


Беш қўл баробар эмас. Вазиятни тушунадиган, оламоннинг иши нотўғри эканини қайд этаётган ва уларни тинчлантиришга кўмак берган хоразмликларга миннатдорчилигимни билдираман. Ҳакамлар ҳам, инспектор ҳам ўз манзилига эсон-омон етиб олди, ўйинни ўтказиш учун масъул сифатида уни ўтказдим. Бироқ буёғига орган ҳодимлари ҳам вазиятни ўрганиб чиқиши керак. Чунки бу каби ишлар яна такрорланиши мумкин. Шунингдек, ЎФА ҳам бу каби иллатга қарши жиддий курашиши шарт.

P.S. Хоразмга биринчи боришим эди, эсда қоладиган бўлди. Олимпия стадиони учун ҳукумат пул топиб берибди, стадионда иш кетяпти. "Локомотив" стадиони майсаси учун жавобгар шахслар билан кўришдик. Академия учун жой яхши, клуб базаси ҳақида ҳам ўйлаш керак. Ҳоким футболга кўп ҳам қизиқмайди, шундан келиб чиқиб бу клубнинг ҳам яхшироқ ҳомийси бўлса, балки "Хоразм" аввалги мавқесини тиклаб олар. Кечаги тўпалон сабаб стадионда анча қолиб кетдик. Шунинг учун троллейбусга чиқиш режаси ўхшамади.

Баъзи нашрлардан хабар ёзаётганда суриштирув ўтказишни илтимос қилардим. ОАВ ўзи бераётган нотўғри ахборот учун жавобгар эканини унутмаслиги керак. Қолаверса, ОАВ вакиллари мени ҳам, Ҳамидовни ҳам яхши танишади ва бемалол топа олишарди. Кеча Хоразмда эканимизни ҳам яхши билишарди. Расмий шахслардан қандайдир ахборотни текшириб олиш қийин эмас, журналист этикасига роса мос тушадиган иш", - деб ёзди Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: -62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика