RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  9 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  35 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

"Динамо" бош мураббийи Равшан Аҳмедов: "Биринчи таймда "Оқ-тепа"нинг кучига етарли баҳо бермадик" Новости

"Динамо" бош мураббийи Равшан Аҳмедов: "Биринчи таймда "Оқ-тепа"нинг кучига етарли баҳо бермадик"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги саралаши доирасидаги "Динамо" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

"Рақибнинг кучига етарли баҳо бера олмадик. Иккинчи таймда вазиятни ўнглашга уриндик, аммо кеч эди. Бу хатоларни ПРО лигада такрорламасликка интиламиз.

Бугун йигитлар диққат эътиборни йўқотиб қўйишди. Машғулотлар давомида барчасини тўғрилашга уринамиз. Яқинда жамоага келдик, йигитлар билан танишаяпман.

"Истиқлол" билан ўйиндан олдин клубга келгандим. Шунчаки расмиятчилик ишлари кечиккани туфайли қайдномадан ўрин олмагандим.

Сўнгги йилларда Тошкентда футбол академиясида U-14 жамоа билан ишлаб келаётгандим. "Динамо" раҳбариятидан таклиф тушди ва шу йил охиригача шартнома туздим. Раҳбарият ёшларга кўпроқ эътибор қаратишни ва Суперлигага қайтганимизда рақобатбардош жамоага айланишимиз кераклигини таъкидлади", - дейди Равшан Аҳмедов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика