RU

Последние новости

08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  0 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  2 07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  5 07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  8 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  2 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  12 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  11 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  7 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6

Даврон Каримқулов: "Ижобий натижаларнинг омили меҳнат" Новости

Даврон Каримқулов: "Ижобий натижаларнинг омили меҳнат"

11-турдан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Андижон” учрашувидан кейин мезбонларнинг тажрибали ҳимоячиси Давронбек Каримқуловдан ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик:
Бу мавсум кўз тегмасин жамоамиз жуда ҳамжиҳатлик билан ишлаяпти ва керакли очколарни жамғараяпмиз. Бунда албатта мураббийлар штабимизнинг тинимсиз изланишлари, қолаверса жамоадошларимнинг берилаётган кўрсатмаларни тўлиқ ва аниқ бажариб бораётганлигида деб биламан. Ижобий натижаларимизнинг омили эса тинимсиз изланиш ва меҳнат самарасидир. Бу йилги мавсумда ўйинлар янада шиддатли, муросасиз ўтаётганлигини кўриб турибсиз. Жамоалар хоҳ ўз уйида бўлсин, хоҳ сафарда бўлсин юз фоизлик натижа учун кураш олиб боришмоқда. Бунинг натижасида эса мухлисларга томошабоп, мазмунли ўйинлар тортиқ этиляпти. Биринчи давранинг учдан икки қисми ортда қолди. Пешқадамлар сафида бораётганлигимиздан мамнунмиз. Аммо хотиржамликка берилмаслигимиз лозим. Олдинда “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Навбаҳор”, “Нефтчи” сингари кучли рақибларга қарши ўйинлар бизни кутиб турибди. Давралар оралиғидаги таътилга ҳозиргидек юқори кайфиятда чиқиб кетишни истаймиз.

Бевосита бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсам, учрашув биз учун жуда қийин кечди. “Андижон”га очко сув ва ҳаводек зарур эди. Улар Бекободга уч очко олиш учун келишганликларини амалда исботлашди. Бироқ омад шу куни биз томонимизда бўлди. Биз яратилган имкониятлардан рақибга нисбатан унумли фойдаландик. Жамоамизнинг тажрибали ўйинчилари Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Зоҳид Абдуллаевлар ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўлишди. Ёшларимиз ҳам қараб туришмаяпти, фаолликлари билан мухлисларимизни хурсанд этишмоқда.   

Андижон халқи футболни жуда севади. Жамоанинг ашаддий мухлислари ўйин қаерда бўлмасин албатта етиб боради ва “Андижон”нинг ўн иккинчи ўйинчиси сифатида футболчиларига далда бериб туришади. Мен “Андижон”га кейинги учрашувларида омад ёр бўлишини тилайман, дейди Даврон Каримқулов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика