RU

Последние новости

13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  0 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  0 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  14 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  8 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2

Даврон Файзиев: "25 январь куни "Нефтчи" билан ўйнаймиз" Новости

Даврон Файзиев: "25 январь куни "Нефтчи" билан ўйнаймиз"

"Сўғдиёна" клубининг янги мавсумга тайёргарлик ишини бошлашдан дарак йўқ. Буни билиш мақсадида бош мураббийга мурожаат этдик.
- Даврон ака, бугунги кунга келиб олий лиганинг деярли барча жамоаси мавсум тараддудини бошлаб юборган. Аммо сиз бошчилик қилаётган "Сўғдиёна" бу борада жим. Бунга молиявий муаммолар сабаб бўляптими?
- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Агарда моддий қийинчилик бўлмаганида эртароқ киришган бўлардик. Лекин нолимаймиз, шукур келтириб ишлашда давом этамиз.

- У ҳолда айтингчи, йиғинни қачондан бошлашни режалаштирмоқдасизлар?
- Бугундан йигитларни ўз базамизда йиғишни ўйлаб турибмиз (суҳбат 6 январь куни бўлиб ўтган). Насиб қилса кечга қадар йиғинни бошлаймиз.

- "Сўғдиёна"нинг янги мавсумга тайёргарлик режаси қандай?
- Январь ойида Жиззахда бўламиз. Февралдан Тошкентга бориб, йиғин ташкил этишни режалаштирганмиз. ПФЛ Кубогида ҳам иштирок этишни ўйлаб турибмиз.

- Синов-назорат баҳслари ҳам ўтказилса керак?

- Ҳа, албатта. Январда учта ўйин ташкил этамиз. Рақиб жамоаларнинг номи бутунлай аниқ эмас. Биргина 25 январь куни "Нефтчи" билан ўйнашимизни аниқ айтишим мумкин. Қолган икки рақиб эса жавобини айтмади.

- Бундай пайтда футболчиларнинг ҳам жамоадан кетиб қолиши табиий хол?
- Ҳозирча жамоани тарк этганлар деб номларга тўхталмоқчи эмасман. Чунки йиғинга киришайлик, кейин кимлар келади кимлар кетишни истамоқда. Буларнинг ҳаммаси ойдинлашади. Шуни сизга маълум қила оламанки, Сирож Ҳамроев "Машъал"га ўтди. У билан дўстона хайрлашдик. Қолганлар жамоадан кетиш ҳақида шахсан менга айтишмаган.

- Легионер посбоннинг кейинги тақдири қандай кечади?
- Меленчук ўтган йили жамоамизга катта фойда келтирди. Шу боис уни олиб қолишни мақсад қилганмиз. Ўзаро келишувга биноан футболчи 10 январга қадар сафимизга келиб қўшилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика