RU

Последние новости

15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  8 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4

Дастлабки “Loko Cup” болалар футбол фестивали бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

Дастлабки “Loko Cup” болалар футбол фестивали бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби ташаббуси билан “Loko Cup” илк болалар футбол фестивали ташкил этилди.

Шу пайтга қадар “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари дунёнинг турли минтақаларида ўтказилаётган фестивал ҳамда турнирларда иштирок этиб келишаётган эди. Эндиликда клубнинг ўзи ҳам ёш футболчилар учун мана шундай футбол фестивали ташкил этишни йўлга қўйди.

Дастлабки “Loko Cup” фестивали пойтахтимиздаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети спорт саройида ўтказилди.

Унда “Локомотив” футбол клубининг Тошкент шахри, Сурхондарё вилояти ва Наманган вилоятида жойлашган жамоалари, Тошкент шахридан “Спартак” клубининг 2009-2010 йилларда туғилган ёшлардан  иборат жамоалари ҳамда “Локомотив” футбол мактаби қошидаги 2011-2012 йилларда туғилган “Loko Junior”, “Loko Kids”, “Chempionchik” ҳам иштирок этди.

Мусобақа якунида ташкилотчилар барча иштирокчиларга медаллар ва эсдалик совғаларини тақдим этишди. Болажонлар байрамига айланиб кетган "Loko Cup" мусобақаси келгусида ҳам ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Бўлиб ўтган учрашувларда қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:

Наманган “Умид” – “Локо Бойсун” 2:2

“Спартак” – “Навбаҳор” 1:0

“Локомотив” – “Локо Чемпиончик” 0:2

“Навбаҳор” – “Локомотив-2” 8:0

“Спартак” – “Локо Чемпиончик” 0:0

“Локо Бойсун” – “Умид” Наманган 2:1


"Loko Cup-2016" мусобақасининг фотогалереясини сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ











"Loko Cup-2016" мусобақасининг фотогалереясини сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика