RU

Последние новости

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  7 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  17 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Далич Осиёдан бўлаётган таклифлар ҳақида: "Мен дунёнинг иккинчи мураббийиман. 5 млн. долларлик маош кам" Новости

Далич Осиёдан бўлаётган таклифлар ҳақида: "Мен дунёнинг иккинчи мураббийиман. 5 млн. долларлик маош кам"

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич миллий жамоадаги ишига изоҳ берди.

Хорватлар ЖЧ-2018 финалига етиб боришди ва ҳал қилувчи баҳсда Францияга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Хорватия терма жамоаси футболчиларига уларни футбол ўйнашга ўргатадиган инсон керак эмас эди. Уларга ишонч берадиган, тактикани тушунтирадиган, вақт ажрата оладиган одам шарт бўлган. Футболчилар мени катта натижага эриша оладиган мураббий сифатида қабул қилишди.

Лука Модрич клуб билан ҳамма нарсага эришди, аммо терма жамоа билан ҳеч нарсага. Мен уларга ишонишимни, қадамба-қадам муваффақиятга эришишимизни айтдим. Улар менга тезда ишонишмагандир, аммо Нигерия билан баҳсда ҳаммаси ўзгарди.

Шартнома бўйича яна 2 йил ишлашим керак ва мен бу муддат жамоада қолишим мумкин эди, аммо АҚШдаги баҳорги турдан сўнг кетишимни айтганман. Ҳаётида бир-икки марта тўп тепган одамлар тақдиримни ҳал қилишларини истамайман. Эркинман ва мен билан ўйнашишларига йўл қўймайман.

Осиё клублари йилига 5 млн. доллар таклиф қилишяпти? Бу сизга ёқадими ёки йўқ, аммо мен жаҳоннинг иккинчи рақамли мураббийиман. Бундай мураббий учун 5 млн. доллар кам. Пул ҳаммага керак, аммо бу ҳаётимдаги асосий мотивация эмас" - дейди Далич.

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика