RU

Последние новости

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  0 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  5 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  9 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  8 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  27 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма Новости

Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма

ЎзПФЛ Суперлига учинчи тур ўйинларида юз берган турли ҳолатлар ва камчиликлар борасида маълум қилди.

27-29 март кунлари Суперлига 3-тур беллашувлари бўлиб ўтди. Унда фаолият олиб борган Лига комиссарлари расмий ўйинни ташкил этиш масаласида қатор камчиликларни қайд этди. 


Хоразм 1:4 Бухоро

Учрашув якунида Хоразм клуби раҳбари Рўзимбой Аҳмедов ҳамда Бухоро клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўртасида жанжал юзага келган. Лига ҳар икки клуб ўртасидаги принципиалликни ҳурмат қилади ва мутахассисларни сабрли бўлишга чақиради. Мазкур иш ЎФА тегишли қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. 

Шунингдек, Хоразм футбол клуби “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.17-бандига амал қилмагани учун жаримага тортилади. 


Қизилқум 1:3 ОКМК 

Қизилқум клуби регламентнинг 16.24-бандига беэътибор бўлгани учун расман огоҳлантирилади. Келгусида бу каби ҳолат жарима интизом чораси қўлланилишига олиб келади. 


Бунёдкор 3:1 Сурхон

Сурхон мураббийи Станислав Кудряшов Лига комиссарининг қатор огоҳлантиришларига қарамай, регламентнинг 16.22-бандига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатган. Мутахассис билан бу каби ҳолат биринчи бор кузатилаётгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. Ҳолат такрорланса, унинг келгуси учрашувларда техник зонага қўйилмаслиги масаласи кун тартибига киритилади. 


Навбаҳор 2:2 Андижон

Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда Навбаҳор аъзоси Шоҳмалик Комилов меҳмон жамоа мухлисларига нисбатан провокацион хатти-ҳаракатни амалга оширди ва кичик тартибсизлик келиб чиқишига сабабчи бўлди. Лига бу каби ҳолатлар жавобсиз қолмаслигини таъминлайди. Кейинроқ футболчи меҳмон жамоа мухлислари жой олган секторга яқинлашиб, улардан расман узр сўради. Лига Комилов ўз хатосини тушунганини қадрлайди, шунга қарамай, регламент олдида ҳамма бирдек жавобгар эканидан келиб чиқиб, унга нисбатан ЎФА тегишли қўмитасининг қарори чиқарилади. 

Учрашув якуни арафасида Навбаҳор футболчиси Саидазамат Мирсаидов ҳамда Андижон дарвозабонлари мураббийи Қобилжон Олимжонов ўртасидаги жанжал масаласи ҳам ЎФА тегишли қўмитасида кўриб чиқилади.

Навбаҳор клуби учрашув ташкил қилишда Лига комиссари вазифасини қийинлаштирувчи, техник зона юкламасига сабаб бўлувчи қатор камчиликларга йўл қўйди. Жумладан, ОАВ учун мўлжалланган медиа трибунадан буткул бегона шахслар жой олди ва улар комиссар огоҳлантиришига беписанд муносабатда бўлиб, қўполлик қилган, журналистлар эркин ишлаши учун ҳалал берган. Иккинчи бўлимда техник зонани бошқариш қийинлашиб, мезбон клуб вакиллари томонидан қатор тартибсизлик содир этилган. 

Навбаҳор клуби вакили Абдурауф Ғуломов майдон атрофида ўзини номуносиб тутган, қўшимчасига, учрашув якунланиши билан техник зонада тамаки чекишни бошлаган. Мазкур ҳолатлар инобатга олиниб, Навбаҳор мезбонлигида ўтган учрашувдаги ҳолатлар қўмитада кўриб чиқилади. 


Пахтакор 0:1 Динамо 

Пахтакор фан-клуби аъзоси расмий тадбир бошланган вақтда ўз фарзанди билан майдонга тушиб келган ва уни майдон фонида суратга олган. Мазкур ҳолатга клуб хавфсизлик офисери ҳеч қандай муносабат билдирмаган. 

Пахтакор футбол клуби регламентнинг 16.4-бандига нисбатан беписанд муносабатда бўлган ва учрашув Cоунтдоwнъига амал қилмаган. Мазкур икки ҳолатдан келиб чиқиб, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 


Машъал 1:0 Сўғдиёна 

Машъал клубининг дарвозабонлар мураббийи Элдор Исабоев, клуб маъмури Фарҳод Ёров, шунингдек, Сўғдиёна мураббийи Улуғбек Боқиев регламентнинг 16.22-бандига амал қилмагани учун жаримага тортилади. 

Машъал техник директори Дилявер Ваниев регламентнинг 16.30-банди юзасидан расман огоҳлантирилади. Клуб мутахассис ҳатти-ҳаракатига нисбатан тушунтириш бериши сўралади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика