RU

Последние новости

07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  2 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  4 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  13 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  17 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  46 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7

Муборакдаги очилиш учрашувида “Машъал“ мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди Новости

Муборакдаги очилиш учрашувида “Машъал“ мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Металлург" учрашуви якунланди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.

Coca Cola Суперлига, 3-тур
МАШЪАЛ – МЕТАЛЛУРГ 2:1
20 март 2021 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар:
Ахрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Виктор Григорьев
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Жамшид Имамов

ГОЛ: 28 - Жамолиддин Убайдуллаев 1:0, 85 - Сирожиддин Қўзиев 2:0, 87 - Камолиддин Тожиев 1:2


“Машъал”: 12. Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 7. Ифеани Ифеани, 10. Ҳумоюн Муртозаев, 11. Чигозе Самуэль Онониву(2. Зафарбек Акрамов, 67), 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов (с), 20. Худоёрхон Саъдуллаев(9. Дониёр Усмонов,63), 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев.
Захира: 1. Ботир Носиров, 4. Шаҳзодбек Ҳамидов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 8. Мичель Окоро Ибе, 21. Укеме Мичель Уильямс.

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 4. Одилбек Абдумажидов, 7. Дониёр Нарзуллаев(15. Зоҳид Абдуллаев,65), 8. Саламат Қуттибоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 21. Камолиддин Тожиев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 34. Евгений Макеев (22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 46), 55. Акбар Исматуллаев (с), 98. Дамир Темиров.
Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 6. Никита Павленко, 9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 11.Иван Нагаев,  48. Дилшод Раҳматуллаев.

 Огоҳлантириш: Жамолиддин Убайдуллаев 55,  Ифеани Ифеани 65, 


ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

Тошқўзиевнинг қанотдан узатган тўпига ҳимоядан етиб келган Тожиев боши билан дарвозаби ишғол қилмоқда


87. ГОООООООООЛ. Камолиддин Тожиев ҳисобни қисқартирмоқда 


85. ГОООООООООЛ. Сирожиддин Қўзиев ҳисобни 2:0га келтирмоқда

82. ЗАРБАААААА. Саламатдан кучли ва аниқ зарба, бу сафар ҳам мезбонлар дарвозабони жамоадошларининг жонига оро кирмоқда

78. Ўзгариш: Аброр Тошқўзиевнинг ўрнига Никита Павленко майдонга тушди

75. Ўзгариш: Учрашувда кичик жароҳат олган Ифеани Ифеанининг ўрнига Нажмиддин Нормуродов майдонга тушди

71. УХХХХ. Станислав жарима зарбасини амалга оширди, Саламат эса тўпни жамоадошларига ташлаб берди, бироқ бекободликлардан ҳеч ким йўқ

67. Ўзгариш: Чигозе Самуэль Ононивунинг ўрнига Зафарбек Акрамов тушди

65.  Ўзгариш: Дониёр Нарзуллаев ўрнига майдонга Зоҳид Абдуллаев тушди

65.  Огоҳлантириш: Ифеани Ифеани огоҳлантирилди

63. Ўзгариш: Дониёр Усмонов Худоёрхон Садуллаевни алиштирмоқда

61. «Металлург» футболчилари рақиб жарима майдончасини тўлиқ эгаллашмоқда, бироқ ҳозирча бефойда

59. ЗАРБАААААААА. ЭШБЎТАEEEEEEВ!!!!. Тошқўзиевнинг жуда яқин масофадан боши билан зарба йўллади. Мезбонлар посбонидан супер сейв

57. УХХХХ. Меҳмонлар яхши ҳужум ташкил этишди, бироқ Саламат Қутибоев қулай келган тўпга зарба бера олмади

55. Огоҳлантириш:  Жамолиддин Убайдуллаев огоҳлантирилди.

54. ЗАРБАА. Андреевнинг узоқдан йўллаган зарбасини Эшбўтаев ушлаб олди

53. Убайдуллаев бурчакдан ёриб кирди ва узатмани амалга оширди, бироқ Лобанов яхши ҳаракат қилди.

48. ЗАРБАА. Тошқўзиевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

46. Ўзгариш: Шаҳзодбек Ғофурбеков Евгений Макеевнинг ўрнига майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди

42. ЗАРБА. Акбар Исматуллаев қулай жарима зарбасидан фойдалана олмади

40. ЗАРБА. Самуэль Ононивунинг узоқдан йўллаган зарбасини аниқ бироқ, кучсиз чиқди.

Бу гол "Машъал" учун 2021 йилдаги биринчи гол бўлди.  Шундай қилиб Суперлигамизда бу мавсум гол урмаган клуб қолмади

Бурчакдан узатилган тўпни Лобанов қайтарди, бироқ меҳмонлар жарима майдончасининг ичидаги палла партишликдан Убайдуллаев унумли фойдаланди


28. ГООООООЛ. Жамолиддин Убайдуллаев ҳисобни очди 

26. ЗАРБА. Акбар Исматуллаевнинг олис масофадан зарбаси ноаниқ чиқди.

24. Учрашувда тўхталиш: Ҳар икки жамоанинг биттадан футболчилари майдонда ётибди

20. ЗАРБА. Дамир Темировнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

13. ЗАРБААА. Ҳумоюн Муртозаев жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ ноаниқ

12. «Металлург» яхши ҳужум ташкил этди, бироқ сўнгги тўпга Саламат Қуттибоев етиб кела олмади

5. ЗАРБААА. Ҳумоён Лобанов дарвозасини узоқдан нишонга олди, бироқ зарбага аниқлик етишмади

3. ЗАРБААА. Худоёрхон Сайдуллаев жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ ноаниқ

 1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика