RU

Последние новости

10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  4 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  4 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  12 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  18 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17

Coca Cola Суперлига. “Бухоро” сўнгги сониялардаги гол эвазига “Андижон” билан ўйинда дурангга эришди Новости

Coca Cola Суперлига. “Бухоро” сўнгги сониялардаги гол эвазига “Андижон” билан ўйинда дурангга эришди

Coca Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Андижон” учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига. 4-тур
15 июнь, душанба
18:30 “Бухоро” — “Андижон” 2:2
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Темур Галеев, Дониёр Сайлавов, Санжар Назаров
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Жасур Ҳакимов 21, - 1:0. Жамшид Ҳасанов 44 пенальти, - 1:1. Жамшид Ҳасанов 55 пенальти, - 1:2. Беҳруз Саъдилоев 90+4, - 2:2.

"Бухоро": 25.Шоҳжаҳон Насимов, 4.Миржалол Жумаев, 7.Суҳроб Неъматов, 9.Жасурбек Ҳакимов, 16.Жасур Ҳасанов, 23.Беҳруз Шодмонов, 26.Аброр Хусинов (5.Бобиржон Аманов, 76), 28.Эргаш Исмоилов, 40.Азизбек Амонов (21.Аббосбек Жумақулов, 82), 60.Бобурбек Фарҳодов, 77.Иззат Абдуллаев (17.Беҳруз Саъдилоев, 82).
Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 11.Зоҳир Пиримов, 19.Бекзод Сайидов, 29.Шаҳзод Бешимов, 33.Жавоҳир Шодмонов, 98.Солибек Каримов.

"Андижон": 1.Аслонбек Аҳроров, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳматов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 71), 5.Хушнудбек Авилов, 7.Жамшид Ҳасанов (27.Муҳаммадали Юлдашев, 81), 8.Фарҳодбек Бекмуродов, 10.Артём Литвяков (23.Тимур Усмонов, 57), 14.Мишель Ибе (77.Жаҳонгир Абдумўминов, 57), 17.Абдулло Олимов (11.Сирож Мелиев, 81), 22.Усмонали Исмоналиев, 88.Дмитро Зозуля.
Захира: 71.Исломбек Абдуллаев, 8.Бахтиёржон Қосимов, 9.Эммануэль Аривчукву, 33.Дониёр Абдуманнопов.

Огоҳлантиришлар: Бобурбек Фарҳодов 33, Беҳруз Шодмонов 50, Жасур Ҳакимов 53,

Бухара

Джасур Ҳакимов - 21', Бехруз Садиллоев - 90'

Суперлига. Тур 4

15/06/2020, 18:30

2
:
2
Завершен

Андижан

Жамшид Ҳасанов - 44', Жамшид Ҳасанов - 55'

45'
90'
21'  Джасур Ҳакимов
33'  Бобур Фарҳодов
50'  Бехруз Шодмонов
76'  Аброр Хусинов (Бобуржон Аманов)
82'  Азизбек Амонов (Аббосбек Жумакулов)
82'  Иззат Абдуллаев (Бехруз Садиллоев )
90'  Бехруз Садиллоев
44'  Жамшид Ҳасанов
55'  Жамшид Ҳасанов
57'  Ибе Мичел Окоро (Жаҳонгир Абдумуминов)
57'  Артём Литвяков (Темур Усманов)
60'  Темур Усманов
71'  Фарход Мирахматов (Каҳрамон Баҳодиров)
81'  Абдулло Олимов (Сирож Мелиев)
81'  Жамшид Ҳасанов (Мухаммадали Юлдашев)



Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

ЯНГИЛАШ



90+5. Ўйин тугади. "Бухоро" - "Андижон" 2:2. 

90+4. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Беҳруз Саъдиллоев сўнгги дақиқада гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди - 2:2

87. ГОООООООЛ "Бухоро" чиройли гол урди, лекин голгача Жасур Ҳакимов ҳимоячини чиройли тарзда йиқитди ва ўйин қоидасини бузиб, гол ҳисобга олинмаслигига сабабчи бўлди

82. Ўзгаришлар. "Бухоро". Азизбек Амонов ўрнига Аббосбек Жумақулов, Иззат Абдуллаев ўрнига Беҳруз Саъдилоев тушди

81. Ўзгаришлар. "Андижон". Жамшид Ҳасанов ўрнига Муҳаммадали Юлдашев, Абдулло Олимов ўрнига Сирож Мелиев тушди

77. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Темур Усмонов ерлатиб зарба берди, бирозгина ноаниқ!

76. Ўзгариш. "Бухоро". Аброр Хусинов ўрнига Бобиржон Аманов тушди

75. ЗАРБА! "Бухоро"нинг узоқ давом этган ҳужуми, Бобур Фарҳодовнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

71. Ўзгариш. "Андижон". Фарҳод Мираҳматов ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров

60. Ўзгариш. "Бухоро". Неъматов ўрнига Пиримов тушди

60. Огоҳлантириш. Тимур Усмонов

57. "Андижон"да ўзгаришлар. Артём Литвяков ўз ўрнини Тимур Усмановга, Ибэ эса Абдумўминовга бўшатиб берди

55. ГООООООООООООООООООООООЛ! Жамшид Ҳасанов ўйинда иккинчи бор пенальтидан гол уриб дублга эришди - 1:2. 

ПЕНАЛЬТИ! 54. Аброр Хусинов Жамшид Ҳасановга қўполлик қилгани учун 11 метрли нуқта кўрсатилди

53. Жасур Ҳакимов Усмонали Исмоналиевга қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди

52. Иззатилла Абдуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди

50. Бехруз Шодмонов Ибэга очиқчасига қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди

49. Мираҳматовнинг чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатиб берган тўпига на Литвяков, на Ибэ етиб келди

47. Бобур Амоновнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

44. ГОООООООООООООООООООЛ! Жамшид Ҳасанов пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

43. ПЕНАЛЬТИ! Жасур Ҳасанов меҳмонлар вакили Ибе Мишелни йиқитгани учун "Бухоро" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

41. Неъматовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Исмоналиев қайтаришга эришди

40. Жамшид Ҳасановнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпига Артём Литвяков бош билан зарба берди, лекин салгина мўлжалда адашди

33. Огоҳлантириш. "Бухоро" футболчиси Бобур Фарҳодов майдон марказида Ибэ Окорога нисбатан қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди

30. ЗАРБА! Азизбек Омоновнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди, анчагина ноаниқ

21. ГООООООООООООООООООЛ! Жасур Ҳакимов дарвоза томон зарба берди, тўпни Фарҳод Бекмуродов қайтарди. Бош ҳакам тўп дарвоза ичидан қайтарилди деб ҳисоблаб голни инобатга олди. Такрорий лавҳалар вазиятни тўлиқ очиб бера олмади. Бизда ҳозирча VAR йўқ - 1:0. 

14. ЗАРБА! Шодмоновнинг "Андижон" дарвозаси томон тепган тўпини эгаллаб олишда Асланбек Аҳроров хатоликка йўл қўйганди, кейин унга ҳужумчилар қўполлик қилишгани учун ўйин қоидаси бузилди деб топилди.

7-дақиқа: Жамшид Ҳасановнинг рақиб жарима майдончасига ошириб берган тўпини Насимов осонлик билан эгаллаб олди

2. Жасур Ҳакимовнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Аслонбек Аҳроров осонлик билан эгаллаб олди

1. Учрашув бошланди!


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика