RU

Последние новости

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  0 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  38 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

Чиндан ҳам келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб бориладими? Новости

Чиндан ҳам келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб бориладими?

24 январь куни ПФЛ расмий сайтида “Келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб борилади” сарлавҳаси остида кичикроқ мақола чоп этилди.
Бу мақолани кейинроқ футболга оид бошқа сайтлар ҳам беришди. Мақолани ўқиб чиқар эканмиз, бир томондан хурсанд бўлдик, иккинчи томондан эса бироз хафа.

Гап шундаки, Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинган келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориш ҳақидаги қарор бизни қанчалик хурсанд қилган бўлса, қўмита йиғилишида шундай муҳим масала муокама қилинган бир пайтда журналистларнинг иштирок этмагани шунчалик ранжитди. Аслида қўмита йиғилишида журналистларнинг қатнашиши мажбуриятга кирмайди. Лекин гап келишилган ўйинларни тозалаш ҳақида борар экан, бунда албатта матбуот вакиллари билан ҳамоҳанг тарзда иш юритилса фойдадан холи бўлмайди.

Футболда келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориш осон эмас. Бунинг учун аввало шубҳаланиш, кейин айбини бўйнига қўйиб жазолаш керак бўлади. Келишилган ўйинларга барҳам бериш учун аввало футболни чуқур тушунадиган кишилар бу борада иш олиб боришлари талаб этилади. Бундан ташқари, ўша одамнинг иродаси шунчалик бақувват бўлиши керакки, ўзбек футболини тозалайман деб келишилган ўйинларни ташкил этувчи ёки шу билан шуғулланувчи кишилар таъсирига тушиб қолмаслиги зарур.

Хўп, ПФЛ сайтида ёзилган мақолага мувофиқ ЎФФ Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлибди ҳам дейлик, аммо йиғилишда кимлар қатнашди, йиғилиш қаерда, қачон бўлиб ўтди, ўзи умуман Ижроия қўмитасининг аъзолари кимлардан ташкил топган – каби саволлар атрофлича ёритиб берилмаган. Мақолада қарор қабул қилинди дейилгани учун ҳам ўша қарорни матбуот вакилларига имкон қадар тезроқ етказилишини кутиб қоламиз.

Ўзбек футболида келишилган ўйинлар бор ва бунга барҳам бермасак бўлмайди. Футбол учрашувлари натижасини олдиндан келишиш, керак бўлса, ўз жамоасининг мағлубияти учун тотализаторда пул тикиш каби қинғир ишлар охирги йилларда роса авж олди. Шундай бўлдики, биринчи лига олий лига олдида бирмунча “тоза” ва адолатли чемпионат бўлиб қолди. Чунки биринчи лигада деярли ҳеч ким олий лигага чиқиш учун курашмайди, олий лигада эса кўп жамоалар тушиб кетмаслик учун курашишади ва математик ҳисоб-китоб орқали ўзаро келишув ишларини олиб боришади.   

Бу йилдан келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш бошланади десак, унинг тепасида ким туриши-ю, ким назорат қилиши ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. Агар бу иш шунчаки қоғозда қолиб кетадиган бўлса, унда ҳеч бир фойда бермайди. Мадомики, ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг шахсан ўзлари келишилган ўйинлар ҳақида бонг уриб, уни бартараф этишга чақираётган эканлар, биз – журналистлар бу борада у кишига қўлдан келганча ёрдам беришга тайёрмиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика