“Челси” “Зенит” футболчиси учун 30 млн евро таклиф қилди
11 янв 2019 07:46
Новости
“Челси” “Зенит” футболчиси учун 30 млн евро таклиф қилди
“Зенит” ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Лондонга кўчиб ўтиши мумкин.
“Челси” футболчининг хизматларига жиддий қизиқиб қолган. Қайд этилишича, “аристократлар” Паредес учун “Зенит”га 30 млн евролик таклиф юборган. Леандронинг ўзи ҳам Россияни тарк этиш ниятида. Агарда у Лондонга келадиган бўлса, “Челси” билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Унинг маоши эса 4,5 млн еврони ташкил қилади.
Комментарии