RU

Последние новости

00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  20 23:53Миллатлар лигаси. Италия — Франция, Исроил — Бельгия ўйини учун таркиблар маълум  1 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  6 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  10 17:37Беллингем нимадан норози?  10 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  11

"CA" Ал Айнда ЖЧ йўлида Ўзбекистон, мундиалда эса Германияни ранжитган мутахассисни учратиб қолди ФОТО Новости

"CA" Ал Айнда ЖЧ йўлида Ўзбекистон, мундиалда эса Германияни ранжитган мутахассисни учратиб қолди ФОТО

Айни пайтда "CA" ижодий гуруҳи иккига бўлинган ҳолда Осиё Кубогидаги юришини давом эттирмоқда.

Дубайда қолган "тўртлик" Хайрулла Холиқов, Нарзулла Сайдуллаев, Жасур Асланов ва Зоир Турсунбоев Фаластин - Австралия учрашувида ишлаб, кейинроқ Ўзбекистон терма жамоаси машғулотига йўл олиши режалаштирилган. Уларга шунингдек захира таркибидан Нодирхўжа Юлдашев ва Камолиддин Алимов кўмаклашишлари мумкин.

Дубайдан Ал Айнга жўнаган гуруҳимиз: Гайрат Хасбиулин, Толибжон Қосимов, УЕФА вакили саналган "CA"нинг дўсти Мирон Гоехманн ва камина эса бироз аввал "Ҳазза Бин Зайед" стадионига етиб келди. "Ал Айн"га қарашли стадион медиа-марказига кираверишда даставвал мазкур ўйингоҳда бўладиган Қирғизистон - Жанубий Корея учрашувига махсус медиа тикет ва ўйиндан кейинги расмий тадбирларга рухсатнома олдик.

Сўнгра медиа-марказда бизни 2017 йилнинг куз ойида Тошкентда хафа қилиб кетган, ўтган йили ёзда эса Германия устидан ғалабага эришган Жанубий Кореянинг собиқ устози Таэ Йонг Шин учратдик.

Кўзга иссиқ кўринган ва қуюқ саломлашган мутахассисни бу ерда нима қилиб юрганини тезда пайқаган бўлсакда, айнан қайси телеканал учун ишлаётгани билан қизиқдик. БААда ўтаётган қитъа чемпионатида журналист сифатида рўйхатдан ўтган Таэ Йонг Шин Жанубий Кореянинг "JTBC" телеканалида Осиё Кубоги мусобақаси таҳлилчиси вазифасини бажармоқда.

"Ўзбекистон? Ажойиб терма жамоа! сизларни яхши эслайман", - дея гап бошлади Таэ Йонг Шин.

Кейин баъзи саволлар билан мурожаат қилиб, ундан бизга интервью беришини сўрадик. Бироқ суҳбатлашишга қарши эмаслигини билдириб, интервью масаласида телеканал продюссерига мурожаат қилишимизни айтди. Бундай вазиятда сергак турадиган Гайрат ака эса дарҳол продюссерни топди ва интервьюга зўрға кўндирди.

"Осиё Кубогида маҳаллий телеканал "JTBC" менга шартнома таклиф қилиб, мусобақа давомида таҳлилчи сифатида ишлашимни сўрашди. Қизиқарли таклифни қабул қилдим ва ҳозир ўзим учун ҳам ёқимли бўлган қизиқ жараёнда ишлаяпман", - деди Жанубий Кореянинг собиқ устози Таэ Йонг Шин.

- Осиё Кубогида Жанубий Корея терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Ҳозирги авлод ҳақида фақат илиқ фикрларни айтишим мумкин. Жаҳон чемпионатида мен ўйнатган йигитлар, ҳозирда уларни айни пишган пайти. Пауло Бенту қўл остида супер иқтидор ва истеъдод соҳиблари жамланишган. Ўйлашимча, ҳозирги қитъа чемпионатида Жанубий Корея фақатгина ғолиблик учун курашади. Кубокни юртимизга олиб кетиш учун имкониятларимизни юқори баҳолайман.

- Биринчи турда Филиппин билан муаммолар юзага келди. Бугунги рақиб - Қирғизистон ҳақида фикрингиз қандай?
- Биласизми, ҳозир Осиёда оддий ёки кучсиз жамоа қолмаган. Хоҳлаган жамоа исталган ўйинда грандларни очко олиши ҳам мумкин. Замонавий футболда сенсация қайд этилиши сенсация бўлмай қолди. Мусобақа узоқ давом этади. Шу боисдан ҳам терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришини кутяпман. Қирғизистон терма жамоаси ҳам анойи рақиб эмас. Айтмоқчи бўлганим, бугун очкони осон қўлга киритишнинг имкони йўқ.

- Айни пайтда фақат телеканал билан шартномангиз мавжудми? Яъни мураббий сифатида бўшмисиз?
- Тўғри. Ҳозирда Осиё Кубоги якунлангунича телеканал ихтиёридаман. Бошқа ҳар қандай таклифларни февралда қабул қиламан.

- Мусобақада таҳлилчи сифатида фаолият юритмоқдасиз. Ўзбекистон терма жамоасининг қитъа чемпионатидаги имкониятлари қандай баҳолайсиз?
- Бир нарсани айтаман. Ўзбекистон доимо Осиёнинг элит жамоалари сирасига кирган. Кучли ва ноқулай рақиб. Осиё Кубогида эса Жанубий Кореянинг имкониятларини бошқалардан юқори баҳолайман.


Стол атрофида тўрт нафар мутахассис билан ўйинга тайёрланаётган Таэ Йонг Шинни телеканал продюссери чақириб қолди ва суҳбат шу ерда тугади.


Ўйин олди Ал Айндаги "Бин Зайед" стадионининг медиа-марказида кўплаб жанубий кореялик журналистлар ва Қирғизистондан ҳам ташриф буюрган ОАВ ходимлари ишлашмоқда. Барчанинг кайфияти аъло даражада. Жанубий Кореядан келган журналистлар эса терма жамоа лагерига Сон Хён Минни келишини интиқлик билан кутишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда тўп сурувчи "Тоттенхэм" вингери Осиё Кубогидаги илк учрашувини учинчи турга келиб ўтказади.


Шаҳбоз Беғамов

Ал Айн, 11 январь

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика