RU

Последние новости

10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  5 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  12 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  16 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1

“Бухоро”да мураббийлар ўзгариши ички муҳитга қанчалик таъсир қилгани, Суперлигада ўйнаб кета олмаётганининг сабаби, ПРО-Лигадаги интрига ҳақида – Даврон Исоқов билан суҳбат Новости

“Бухоро”да мураббийлар ўзгариши ички муҳитга қанчалик таъсир қилгани, Суперлигада ўйнаб кета олмаётганининг сабаби, ПРО-Лигадаги интрига ҳақида – Даврон Исоқов билан суҳбат

ПРО-Лига тоифасида ҳар йили тажрибали ҳужумчи сифатида гавдаланиб келаётган Даврон Исоқов жорий мавсумни “Бухоро” клубида ўтказмоқда.

32 ёшли футболчи ПРО-Лигада қайси клубда ўйнамасин тўпурарлик қилишдан ташқари жамоасининг Суперлига йўлланмасини қўлга киритишида катта хисса қўшади. Шу боис ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган жамоалар Исоқовни таркибга қўшиб олишга уринади. Мавсум аввалида “Истиқлол” жамоасидан “Бухоро”га кўчиб ўтган Даврон янги клуби сафида ҳам ўзини кўрсатмоқда. Унинг ҳисобида ҳозирча 5та гол мавжуд. Кеча “Хоразм” билан ўтган ўйинда бухороликлар ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Даврон Исоқов мазкур учрашувда дубл қайд этди. Ўйиндан кейин тажрибали ҳужумчи билан суҳбатлашдик.



- Даврон, аввало жамоангизнинг узоқ кутилган ғалабаси билан табриклаймиз. “Хоразм”га қарши кечган баҳс ҳақида фикрингиз қандай?
- Табрик учун раҳмат! Бугунги ғалаба билан мен ҳам бухоролик футбол ишқибозларини табриклайман. Хабарингиз бор, бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмасдан келаётгандик. Ушбу ёқимсиз анъанага чек қўйиш учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Яратганга шукур, кўзлаган мақсадимизга эришдик. Омадимиз ҳам келди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин кутилганидек қийин кечди. “Хоразм” муносиб қаршилик кўрсатди.

- Охирги вақтларда “Бухоро” битта соф ҳужумчи билан ўйнамоқда. Бу сизга қийинчилик туғдирмайдими?
- Қандай тактика асосида ўйнашимизни мураббийлар штаби ҳал қилади. Менинг вазифам ҳар қандай холатда ҳам майдонга чиқиб ўз ишимни бажариш.

- Ҳар йили ПРО-Лигада тўпурарлар рўйхатидан ўрин эгаллаб келасиз. Бу йилги чемпионатда ўз олдингизга бу борада қандай мақсадларни қўйгансиз?
- Энг аввало мен учун биринчи навбатда жамоа манфаати туради. “Бухоро”нинг олдига Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Шундай экан мақсадга эришиш учун мен ҳам қўлимдан келганича ёрдам беришга харакат қиламан. Голни ким уриши унчалик аҳамиятсиз. Асосийси жамоамнинг ғалабаси. Негаки, киритган голингиз жамоага ғалаба келтирмаса, ўзизга ҳам татимайди.

- Ҳар мавсум ПРО-Лигада тўпурарлик маҳоратингизни намойш этиб келасиз. Аммо негадир Суперлигада барқарор ўйнаб кетиш насиб этмаяпти. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Тўғриси, Суперлигада менга шу кунгача имконият беришмади. Ҳар йили қайсидир жамоа билан элитага чиқамиз. Кейин қишки йиғинларда мураббийлар умуман бошқа ҳужумчиларни таклиф этиб, уларга ишонч билдиришади. Бундай холатга охирги йиллард кўникиб ҳам қолдим. Лекин мураббийлар Суперлигада ҳам худди ПРО-Лигадаги каби ишонч билдиришса, бемалол ўйнаб кета олишимга ишонаман.



- “Бухоро”да бош мураббийнинг ўзгариши жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир ўтказди?
- Мураббий ўзгаргани билан ички муҳит ўша ўша.

- Анвар Бердиев бош мураббий бўлгач, жамоанинг ўйин услуби ва тактикаси ҳам ўзгардими?
- Албатта, ҳар бир мураббийнинг футболга ўз қараши бўлади. Анвар Қурбоновичнинг ҳам ўз тактик услуби бор. Қайсидир маънода ўзгариш бўлди дея оламан.

- Жамоангизнинг Суперлигага қайтиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Олдиндан тайинли фикр билдириш қийин. Чемпионат энди бошланди. Ҳали мавсум узоқ вақт давом этади. Менимча ҳамма нарса кузда ҳал бўлади. Шуниси аниқки, ҳозир бирорта жамоани ҳам кучсиз деб бўлмайди.

- Бу йилги ПРО-Лига ҳақида фикрингиз қандай?
- Чемпионат ҳар йилгидан-да анча қизиқарли ўтмоқда. Ҳар бир ўйин жуда қийин кечмоқда. Ўзига яраша интрига юза келган. Шундан ҳам билса бўладики, ПРО-Лига савияси ошганини.

- Яқинда ижтимой тармоқларда ЎзПФЛ “Бухоро”дан ўтган йилги қарздорликларни белгиланган муддатда бартараф этмагани учун 3 очко олиб ташлайди деган хабарлар пайдо бўлди. Бу янгилик жамоанинг руҳиятига салбий таъсир ўтказган бўлса керак?
- Бу ҳақда сира ўйлаганим йўқ. Менимча ҳамма майдонда бор кучи билан харакат қилмоқда. Қолганини вақт кўрсатади.

- “Бухоро” учун муваффақиятсиз якунланган ўйинларда жамоага нима етишмади? Омадми ёки жамоа босим остида қолиб кетдими?
- Менимча босим ҳозир ҳар бир жамоада бор. Чунки ҳеч ким осонликча таслим бўлишни истамаяпти. “Бухоро”га озгина омад ҳам келмади деб ўйлайман.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика