RU

Последние новости

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  1 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  5 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  22 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

"Бухоро" - "Қўқон-1912" учрашуви олдидан мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди Новости

"Бухоро" - "Қўқон-1912" учрашуви олдидан мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бухоро шаҳрида бўладиган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари учрашувидан олдин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва бир нафардан футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар берди.

Нўъмон  Ҳасанов: Барчангизни ва барча  мухлисларни бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Бу йилги мавсумга биз 20-декабрдан тайёргарлик кўришни бошлаганмиз.Мақсадимиз футболчиларимизни шу мавсумга яхши тайёрлаш эди. Жамоамизни қандай тайёрлаганимизни бугунги ўйин кўрсатади. Таркибимизда йўқотишлар бор, лекин бу мақсадимизга тўсқинлик қила олмайди.Таркибимиздаги ҳамма футболчилар тенг, улар  бир-бирларига бемалол рақобат қила оладилар. Мени вазифам ўйинчиларни ўйинга тўғри тайёрлаш. Мен футбочиларимни бугунги ўйинга рухан таёрлай олдим деб хисоблайман. Футболчиларим мени кўрсатмаларимни қандай қабул қилишди , барчасини ўйин кўрсатади. Эрталаб футболчиларга мақсадимизни тушунтирдим, улар тўғри тушинишди деб ўйлайман. Биз ўйинга тайёрмиз, рақибдан қўрқиш йўқ. Футболчилар берган кўрсатмаларимизни тўғри бажаришса , мақсадимизга албатта эришамиз. Биз доим фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Баҳодир Пардаев: Мен Бухорода 2016 йилда ўйнаганман. Мен учун бу шаҳар бегона эмас. Шахсан Нўъмон ака Ҳасановни таклифлари билан “Қўқон-1912”га келганман. Нўъмонакадек мураббий билан ишлашни барча футболчилар ҳоҳлашади. Кореяда ҳам ўйнаб келдим. Ҳозирда Қўқонда ўйнамоқдаман , демак жамоа учун боримни бераман. ЎФА катта ўзгаришларга қўл урди, чемпионатимиз жудаям қизиқ бўлади деб ўйлайман. Ҳамма жамоадошларим натижа учун астойдил ҳаракат қиладилар.  Барчамиз ўйинга тайёрмиз, мақсадимиз Қўқонлик мухлисларни хурсанд қилиш.


Улуғбек Бақоев:  Аввало ҳамангизни чемпионат бошланаётгани билан табрикламоқчиман. Барча жамоаларга омад тилайман. Бу йил суперлигада 12 та жамоа иштирок этади, ўйлайманки барча ўйинлар шиддатли ва қизиқарли ўтади. Мухлислар чиройли ўйинлар гувоҳига айланишади.
Бугун биринчи ўйин, ҳаммамиз инсонмиз, ҳаммада бироз ҳаяжон бор.Ўз уйимизда ўйнаймиз. Футболчиларни психологик жихатдан яхши таёйрлашга ҳаракат қилдик. Битта йўқотиш бор , Эргаш Исмоилов жароҳати боис бугун майдонга туша олмайди.
Қўқон жамоасини яхши биламан, жудаям тартибли ўйин кўрсатадиган, юқори мақсадларни кўзлайдиган жамоа. Уларни бир нечта ўртоқлик ўйинларини кўрдик. Жамоа менда яхши таассурот қолдирди. Бугун оғир ўйин бўлади.Иккала жамоага ҳам омад тилайман. Биз рақибни ҳурмат қиламиз. Майдонга эса фақат ғалаба учун тушамиз.

Баҳодир Насимов: Ҳаммани футбол байрами билан табриклайман. Мақсадларимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Бугун ҳам шу мақсадда майдонга чиқамиз.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика