RU

Последние новости

01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  0 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  45 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  31 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  179 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  7 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  33

Бугун Олим Тўйчибоев олий лигада дебют қилади Новости

Бугун Олим Тўйчибоев олий лигада дебют қилади

Бугун олий лиганинг 4-туридан ўрин олган 2та учрашув бўлиб ўтади.

Мухлислар Ғузорда “Шўртан” – “Бунёдкор” қарама–қаршилигига гувоҳ бўлишса, Жиззахда “Сўғдиёна” “Локомотив” билан ҳисоб–китоб қилади.

Олий лига. 4–тур
10 апрель (якшанба)
ШЎРТАН – БУНЁДКОР
Бош ҳакам
: Олим Тўйчибоев (Фарғона).
Олим Тўйчибоев бугун олий лигадаги дебют ўйини ўтказади. Бу учрашув “Шўртан” – “Бунёдкор” баҳсига тўғри келди. Кўрамиз, фарғоналик ҳакамнинг дебюти ким учун омадли келар экан?!

СЎҒДИЁНА – ЛОКОМОТИВ
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент).
2015 йил олий лигада 14та учрашувни бошқарган Виктор Серазетдинов “Сўғдиёна” учун омадсиз ҳакам дейиш мумкин. Албатта буни тўғридан–тўғри тушунмаслик керак. Шунчаки, статистика шуни кўрсатмоқда. Серазетдинов ўтган мавсум жиззахликларнинг 3та ўйини бошқарган. Аҳамиятлиси, уччала учрашувда ҳам “Сўғдиёна” мағлубиятга учраган. Мағлубиятнинг иккитаси ўз майдонидаги беллашувларда қабул қилиб олинган.

“Локомотив” ҳам бу борада у қадар омадли эмас. Ўтган мавсум чемпионликни қўлга кирита олмаган “темирйўлчилар”га биринчи даврада йўқотилган очколар панд берган. Хусусан, “Локо” биринчи даврада сафарда “Олмалиқ” билан дуранг ўйнаб, икки очко йўқотган эди. Айнан ўша беллашувни Серазетдинов бошқарган.

2015 йил. “Сўғдиёна” иштирокидаги учрашувлар
НАСАФ – СЎҒДИЁНА – 3:1
СЎҒДИЁНА – НЕФТЧИ – 0:1
СЎҒДИЁНА – БУХОРО – 2:3

“Локомотив” иштирокидаги учрашув
ОЛМАЛИҚ – ЛОКОМОТИВ – 2:2

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика