RU

Последние новости

20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0

Бугун: “Насаф” - “Шўртан” учрашуви Новости

Бугун: “Насаф” - “Шўртан” учрашуви

Теги :  НасафШўртан
Бугун Қашқадарё вилоятининг икки жамоаси ўзаро куч синашади.

Воҳа дербиси - “Насаф” – “Шўртан” учрашуви “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади. “Аждарлар” бугун олий лигадаги 616-учрашувини ўтказади.

УЧРАШУВ ПРЕВЬЮСИ

09.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да
Бош ҳакам:
Ахмаджон Эргашев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошк.вил.)
Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Шамиль Жумаев  (Шахрисабз)
ЎзПФЛ вакили: Маъмур Саидқосимов.

Ахмаджон Эргашев бу йилги чемпионатда илк марта жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқаради

Бугун мазкур жамоалар ўзаро навбатдаги 24-учрашувда майдонга тушишади. Ўтказилган 23 баҳснинг 17тасида “аждарлар” ғалаба қозонишган, “Шўртан” эса 5 учрашувда ғалабага эришган. Атиги бир учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг (0:0) 2010 йили Қаршида 8523 томошабин кўз олдида кечган.

Тўплар нисбати 52-24 кўринишида, жамоамиз устунлигини кўрсатмоқда.

“Насаф – “Шўртан” жамоалари шу пайтгача Қаршида ўзаро 11 марта туқнаш келишган. Бу учрашувларнинг 10тасида “аждарлар” ғалаба қозонишган, 1 учрашувда голсиз дуранг бўлган. “Шўртан” жамоаси, “Насаф” устидан Қаршида ғалабага эриша олмаган.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 34 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам яққол устунлик “Насаф” томонида – 26:8.

Бугун Қашқадарёлик футбол ишқибозлари яна бир қизиқарли учрашув гувоҳи бўлишади. Зеро, бу икки жамоа иштирокидаги учрашувлар доимо шундай бўлган.

Шундай экан, “Марказий” стадионга ташриф буюринг ва яхши дам олинг!

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика