RU

Последние новости

13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  1 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  1 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  6 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  16 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  4 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

Бугун иккита учрашув билан Суперлиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади. "Қўқон-1912" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. Баҳс 18:30да бошланади.

Турнир жадвалида қўқонликлар рақибдан 10 очкога илгарилаб кетган ҳолда 8-ўринни эгаллаб туришибди. "Нефтчи" эса атиги тўрт очко жамғариб охирги ўринда бормоқда.

"Қўқон-1912" ҳозиргача уч бор ғалаба қозонган бўлиб, иккитаси уйда ва биттаси сафарда қўлга киритилди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари сафарда "Қизилқум", уйда эса "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"дан устун келишди.

Биласизми? "Қўқон-1912" қаторасига етти ўйиндан бери ютқазмай келяпти. Жамоа икки бор зафар қучиб, беш марта дуранг ўйнади.

Факт: "Қўқон-1912" ўз уйида ҳали гол ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Тўплар нисбати 2-0.

"Нефтчи"га келадиган бўлсак, бу жамоа сафарда тугул ҳатто уйдаги ўйинларда ҳам ғалаба қозонгани йўқ. Фарғоналиклар ортда қолган 10та турнинг тўрттасида дуранг ўйнаб, олти бор мағлубиятга учрашди. "Нефтчи"да тўплар нисбати ҳам жуда хунук кўринида 3-14 (-11).

Мухлислар "Нефтчи" қачон илк ғалабасини нишонларкин дея кутиш билан овора. Умуман олганда, ҳозирги "Нефтчи" жуда мушкул аҳволда. Жамоа ўтган йилги "Обод"га ўхшаб қоляпти.

Биласизми? "Нефтчи" охирги учта ўйиндан иккитасини дуранг билан якунлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика