RU

Последние новости

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  1 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

Бугун футбол. "Бухоро" - "Шўртан" Новости

Бугун футбол. "Бухоро" - "Шўртан"

Бугун Бухоро шаҳрида олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" баҳси бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да старт олади.


«Бухоро» (Бухоро) – «Шўртан» (Ғузор)
6 май 2017. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Ўйин олдидан: Бугун "Шўртан" сафарда фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилса керак. Чунки ҳозирча сафар ўйинларида уч очко қўлга киритилгани йўқ. Ўз навбатида "Бухоро" ҳам ўз мухлислари қаршисида ғалаба учун кураш олиб боради.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бухоро" 13 очко билан 7-ўринни, "Шўртан" эса 9 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди. Жамоаларни ҳозирча тўрт очколик фарқ ажратмоқда.

Факт:
Бугун "Бухоро" ўз майдонида бешинчи учрашувини ўтказади. Жамоа аввалги тўрт беллашувнинг фақат иккитасида ғолиб чиққан. Бухороликлар уйда "Олмалиқ" ва "Нефтчи"ни мағлуб этган ҳолда "Обод"га имкониятни бой беришган, шунингдек "Машъал" билан дуранг ўйнашган.

Факт: "Шўртан" сафардаги учта ўйиннинг ҳаммасида мағлуб бўлган. Дастлаб "Динамо"га, кейинги ўйинларда эса "Металлург" ва "Навбаҳор"га имконият бой берилган. Тўплар нисбати 2-8.

Биласизми? "Шўртан" олий лига клублари орасида сафар ўйинларида ҳали бирортаям очкони қўлга киритмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Уч ўйин - уч мағлубият.

Эсингиздами? Ўтган йил Бухорода кечган мазкур жамоалар иштирокидаги учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишган.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика