Бу қизиқ! 17 ёшли футболчи 12 йилга футболдан четлатилди
24 мая 2020 13:41
Новости
Бу қизиқ! 17 ёшли футболчи 12 йилга футболдан четлатилди
Франция минтақавий футбол лигасида ўтган йилнинг февраль ойида 17 ёшли футболчи Вайнта ҳакамга ҳужум қилганди.
Ўтган вақт давомида вазият муҳокама қилинди ва якуний қарорни чиқариш учун бир йилдан ошиқ вақт керак бўлди.
Учрашув якуний протоколида бош ҳакамнинг ёзишича, у футболчини бир неча бора тинчлантиришга уринган ва якунда қизил карточка берган, натижада футболчидан ҳақоратларни қабул қилиб олган. Қўлидан қизил карточка кўриниши билан футболчи ҳакамнинг бошига зарба берган ва рефери ерга қулаган.
Кейинчалик футболчи ҳакамни тепиб ташлаган. Шундан кейингина жамоадошлари Вайнтани четга тортишган. Муаммо шундаки, ноябрь ойида футболчи 11 ўйинга четлатилганди.
Аммо футболчи бу қилган ишидан пушаймонлигини билдирмагани учун 12 йилга футболдаги барча ишлардан четлатилди.
Комментарии