"Брага" мураббийлар штаби Португалия Кубоги финалига чиққанидан сўнг уйга пиёда қайтишди
01 мая 2015 18:16
Новости
"Брага" мураббийлар штаби Португалия Кубоги финалига чиққанидан сўнг уйга пиёда қайтишди
"Брага" устози Сержиу Консейсау ва унинг мураббийлар штаби Поругалия Кубоги ярим финал жавоб учрашувидан сўнг уйга пиёда қайтишди.
Улар Вила-ду-Кондедан Брагагача бўлган 49 км масофани югуриб босиб ўтишди. Хабарларга кўра, Консейсау ўз жамоаси финалга чиқса ўз ёрдамчилари билан Брагага пиёда қайтишга ваъда берган.
Кеча "Брага" ярим финал жавоб учрашувида "Риу Аве" билан муроса кўчасини танлади (1:1, биринчи учрашув 3:0) ва финалга йўл олди. "Брага" финалда "Спортинг"га қарши курашади.
Комментарии