RU

Последние новости

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  2 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  15 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  3 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Бошланди! Ўзбекистон футбол ассоциациясига алангали салом Новости

Бошланди! Ўзбекистон футбол ассоциациясига алангали салом

Ўзбек футболида келишилган ўйинлар ҳар доим бўлган.

Биз афсона сифатида биладиганимиз Тўлаган Исоқовнинг таъкидлашича, СССР олий лигаси даврида ҳам (35-40 йил олдин), Азиз Ҳайдаровнинг иқрорига кўра, у Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозониб юрган маҳалларда ҳам (бир неча йил олдин) бўлган, ЎФА матбуот хизматининг хабарларига ишонсак, ўтган мавсумда ҳам бор эди.

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг охирида футболимиз бошида турган муҳтарам ташкилот футболдаги коррупцияга қарши "уруш очди". Ҳаммамиз ўрнимиздан туриб, қарсак чалиб юбордик. "Баракалла, бўларкан-ку", дедик. Ишондик, вақти келган эди-да. Кейин нима бўлди?..

Бироз аввал "Турон" жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг "оловли" нутқини эшитган бўлсангиз керак. У тўғри гапирди ёки йўқ, билмадим. Лекин қачондир айтилиши керак бўлган, кимдир айтиши керак бўлганларни гапирди. Бутун "карьераси"ни ўртага қўйиб гапирди. Яна такрорлайман, аввал ўртага қўйди, кейин гапирди...




Унинг гапларини муҳокама қилмаймиз. Фақат унинг нутқидан номаълум манзилга йўлланган саволларни ажратиб олиб, масъулларга етказамиз.

1. Футболдаги коррупцияни тугатиш ҳақида ўйлаётган, аммо айбдорларнинг барчасини жазоламаган ЎФАга дастлабки савол: ҳакамларга ким чора кўради?

2. Янги мавсум стартигача келишилган ўйинларда иштирок этган барчанинг жазоланишини ваъда қилган ЎФАга иккичи савол: аллақачон 2021 йилги мавсумнинг 2-тури бошланди, яна қачонгача чидаш мумкин?

3. Футболни тозалаётган ЎФАга навбатдаги савол: шуми тозалаётгани?

4. Келишилган ўйинларда иштирок қилган клубларни жазоламаган ЎФАга охирги савол: шуми адолат?

Юқорида айтдик, ўзбек футболида келишилган ўйинлар ҳар доим бўлган. Энг қизиғи, футбол атрофидаги кишиларнинг бундан ҳар доим хабари бўлган. Исломбек Исмоилов ҳақ. Кимдир журъат топиб, охиригача бормас экан, фарзандларимиз ҳам шу муаммо билан курашиб яшайди. Шу ўринда яна бир бор ЎФАга юзланамиз: жаноблар, ҳаммаси сизнинг қўлингизда. Журъат топинг, жазоланг. Халқ ўз "қаҳрамон"ларини билсин! 

Бу гапни нега айтяпмиз? Биздаги маълумотларга кўра, келишилган ўйинлар аллақачон аниқлаб бўлинган, иштирокчилар рўйхати аниқ. Ҳатто уларда ишлаган ҳакамлар ҳам жазоланди. Лекин, ўша ҳакамларни ёллаган клублар ҳамон жазоланмаяпти. Сабаби эса фақатгина Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мутасаддиларигагина аён...

Муқаддам Италияда ва Туркияда шу каби ҳолатлар юзага келганида масъул федерациялар қанақа йўл тутганини биласиз. Ўзбек футболининг бугунги аҳволини тасаввур қилишингиз учун айтаман, келишилган ўйинларда қатнашган бир нечта жамоалар Ўзбекистон Суперлигасида иштирокини ҳамон давом эттирмоқда. Футболни тозалашни мақсад қилган ЎФА уларни нега жазоламаяпти? Очиғи, бизга ҳам қизиқ. Кутамиз. Балки, қандайдир садо чиқиб қолар...

P.s.: Юқоридаги фикрларнинг барчаси шахсий. Сиз ҳам ўз позициянгизни билдиринг.

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +160   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика