RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Болалар футболи. “Пахтакор” тарбияланувчиларида бир ғалаба ва икки мағлубият Новости

Болалар футболи. “Пахтакор” тарбияланувчиларида бир ғалаба ва икки мағлубият

Футбол бўйича болалар-ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатининг иккинчи даврасидан ўрин олган 17-тур баҳслари бўлиб ўтди. “Пахтакор” футбол мактабининг учта ёшдаги гуруҳи бугун “Бунёдкор” тарбияланувчиларига қарши майдонга тушди.
Дмитрий Ан бошқараётган “Пахтакор-2003” 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, “Пахтакор-2001” 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу гуруҳни айни пайтда Станислав Кудряшов бошқармоқда. Яна бир ўйин “Пахтакор-2000” ва “Бунёдкор-2000” ўртасида ўтказилди ва бунда Темур Олимхўжаев шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

“Пахтакор-2002” Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган турнирда иштирок этаётгани боис мазкур гуруҳ ўйинлари бироз кечроқ муддатга қолдирилган. Рустам Қурбонбоев бошқараётган “Пахтакор-1999”нинг ўйинлари ҳам бошқа кунга қолдирилди, чунки улар кеча Қозоғистондаги турнирдан қайтиб келишди.

Шунингдек, Анвар Ҳафизов бошқарувидаги “Пахтакор-1998” иштирокидаги баҳслар ўсмирлар терма жамоамизнинг Осиё чемпионатига бориб келганидан кейин бўлиб ўтади. Чунки Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасига “Пахтакор-98”дан 8 нафар футболчи жалб этилган. “Пахтакор” тарбияланувчилари навбатдаги тур беллашувларини 26 август куни ўтказишади. Шу куни “Спартак”ка қарши ўйинлар бўлиб ўтади.

Болалар-ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати.

17-тур, 24 август
“Бунёдкор-2003” - “Пахтакор-2003” - 1:0
“Бунёдкор-2001” - “Пахтакор-2001” - 0:2
“Бунёдкор-2000” - “Пахтакор-2000” - 2:0
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика