"Биз сиз ва бутун дунё учун ибодатдамиз" - Тожикистонда 3-тур мана шундай акция билан бошланди
19 апр 2020 11:25
Новости
"Биз сиз ва бутун дунё учун ибодатдамиз" - Тожикистонда 3-тур мана шундай акция билан бошланди
"Душанбе-83" ва "Файзқанд" ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмаган бўлса, "Регар-ТадАЗ" ўз майдонида "Истаравшан"ни қабул қилиб 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Ҳар икки ўйиндан олдин футболчилар бутун дунёни хавотирда ушлаб турган коронавирусга қарши акцияда иштирок этишди. Жамоа аъзолари бир бўлиб "Кучли қолинг, қардош миллатлар - Россия, Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон. Биз сиз ва бутун дунё учун ибодатдамиз" деб ёзилган баннер фонида суратга тушишди.
Бу билан Тожикистон коронавирусга қарши кураш олиб бораётган қардош ўлкаларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Тожикистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган яна иккита баҳс бугун ўтказилади. Турнинг охирги ўйини 22 апрель куни бўлиб ўтади.
Тожикистон чемпионати. 3-тур
18 апрель
"Душанбе-83" - "Файзқанд" 0:0
"Регар-ТадАЗ" - "Истаравшан" 4:1
Голлар: Шерзод Махамадиев (1, 51), Диловаршо Ғаниев (59, 66) - Илхомжон Баротов (37).
19 апрель
ЦСКА - "Локомотив-Помир"
"Истиқлол" - "Хатлон"
22 апрель
"Кўктош" - "Хўжанд"

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии