RU

Последние новости

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Биринчи лига, “Ғарб” минтақаси. Апрель ойининг энг яхши футболчиси – Низом Норов! Новости

Биринчи лига, “Ғарб” минтақаси. Апрель ойининг энг яхши футболчиси – Низом Норов!

Биринчи лигада апрель ойининг энг яхши футболчиларини аниқлашда давом этамиз. Қуйида “Ғарб” минтақасидаги энг яхши учликга тўхталамиз.
1-ўринга узоқ ўйланишлардан сўнг Низом Норовни қўйдик. Бу йил “Хоразм” шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи жамоаси билан бирга ортда қолган ой давомида ижобий    натижалар қайд этди. Норовга тўхталадиган бўлсак, термизлик футболчи апрелда бўлиб ўтган 6та ўйинда рақиблар дарвозасига 4 бор йўл топа олгани билан эътиборни тортди. Аҳамиятлиси Низом гол урган ўйинларда “Хоразм” мағлуб бўлмаган. Ўтган мавсумда ҳам бу ҳужумчи “Чуст-Пахтакор”да ўйнаб тўпурарлар қаторидан жой олганди. Бу йил “Хоразм” мураббийларининг ундан умиди катта.

2-ўринга Наврўзбек Ҳаипов муносиб кўрилди. “Орол”нинг ишонган ҳужумчиларидан бири бўлмиш Ҳаипов апрель ойи давомида жамоаси учун 3 бор фойдали голлар уришга эришди. Умуман айтганда Нукус жамоаси ҳам ўтган ойда яхши натижалар қайд этди. 24 ёшли футболчи эса мазмунли ўйинлари натижасида мухлислар олқишига сазовор бўлди.

3-ўринга Элдор Тожибоевни киритдик. Ўйлаймизки ушбу танловимиз билан янглишмадик. Сабаби шу кунгача “Шўртан”нинг барча учрашувларида ўйнаб келаётган дарвозабон апрель ойида атига бир бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Ғузорликларнинг чемпионатда мағлубиятга учрамай келаётганига айнан Тожибоевнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда дейиш мумкин.
   
“Ғарб” минтақаси. Апрель ойининг энг яхши футболчиси!   
1. Низом Норов – “Хоразм”
2. Наврўзбек Ҳаипов – “Орол”
3. Элдор Тожибоев – “Шўртан”
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика