RU

Последние новости

00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  3 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:45ЕЧЛ учун кураш. "Аталанта" - "Рома"  16 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  2 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3

"Бинокор"нинг ёш футболчилари биринчилик ғолиби Новости

"Бинокор"нинг ёш футболчилари биринчилик ғолиби

Теги :  Хоразм
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Хоразм вилояти очиқ биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада 11 та жамоа иштирок этди. Дастлабки босқич уч гуруҳда давравий тизимда олиб борилди. Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари – “Спартак”(Урганч шаҳри), “Бинокор”(СЎЕАИБЎСМ), “Гурлан” (Гурлан тумани) ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган “Junior”(Урганч шаҳри) жамоалари ярим финал иштирокчисига айланди.

Ярим финалда “Бинокор” жамоаси “Гурлан”ни 4:0, “Спартак” дамоаси “Junior”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада, финалда “Бинокор” (тренери Шоҳруҳ Яқубов) ва “Спартак” (тренери Маркс Қурамбоев) жамоалари рўпара келди. Қизиқарли кечган ўйинда “Бинокор”нинг ёш футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, очиқ биринчилик ғолиби бўлишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор ёш “чарм тўп” усталари ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.



Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика