Бекхэм клуби бир йўла 5 футболчи билан шартнома имзолади
21 ноя 2019 11:01
Новости
Бекхэм клуби бир йўла 5 футболчи билан шартнома имзолади
Дэвид Бекхэмнинг клуби, яъни "Интер Майами" тез орада MLSда дебют қилади.
Бен Суэт, Алвас Пауэлл, Ли Нгуен, Луис Аргудо ва Брайан Мередитлар жамоа билан шартнома имзолашди.
Қайд этиш керакки, ушбу футболчилар Бэкхем клубига текинга ўтишди, яъни улар эркин агент сифатида жамоага қўшилишди.
"Интер Майами"нинг хўжайини Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм ҳисобланади ва жамоа MLSда 2020 йилдан ўз иштирокини бошлайди.
Олдинроқ, бу клубга 2018 йилги "Олтин тўп" соҳиби Лука Модрич ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграган эди.
Комментарии