RU

Последние новости

08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  4 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  2 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  7 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  7 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  8 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  13 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  7

Бахтиёр Сатторов: «Шердор» «Хоразм»ни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этди» Новости

Бахтиёр Сатторов: «Шердор» «Хоразм»ни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этди»

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасидаги “Шердор” – “Хоразм” (3:2) учрашувидан кейин «Шердор» бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Нимчорак финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. “Хоразм” клуби анча тажрибали жамоа саналади. Таркиби ва мураббийлари Олий Лигада тажриба тўплаган. Бизнинг “Шердор” жамоамиз эса ёш бўлишига қарамай, баҳсда фақат ғалабани кўзлагандик. Йигитларга раҳмат, иккинчи бўлимда учта гол уришга эришдик. Аммо ўйиннинг сўнгги 10 дақиқалигида ғалабага эришдик деб ҳисоблашди чоғи, бемалол тўп сурганлигимиз учун иккита тўп ўтказиб юбордик. “Хоразм” билан ўйин жуда кўп камчиликларимизни кўрсатди, улар устидан ишлашда давом этамиз. Энг асосийси томошабоп баҳсда муҳим ғалабага эришиб, кубокда нимчорак финал босқичига чиқа олганимиздан жуда хурсандмиз.

- Иккинчи бўлимда Фахриддин Алимовнинг майдонга туширилиши ўйин тизгинини ўзгартириб юборди. “Дубл”ини расмийлаштирган бу футболчи сизда “яширин қурол”миди ёки мажбурий ўзгаришмиди?


- Очиғини айтсам, Фахриддин “яширин қурол” эмас, мажбурий ўзгариш эди. Бунақа ёмғирли об-ҳавода иккинчи бўлимда тезлиги яхши бўлган янги кучни майдонга туширишимиз шарт эди. 18 ёшли Фахриддин ҳали умрида биринчи бор бундай катта баҳсда, муҳитда майдонга тушди. Яхши тезлиги эвазига иккита голи билан ғалабага катта ҳисса қўшди. Бугун унинг куни экан, ўз сўзини айта олди. Ёмғирли об-ҳавода ҳақиқий футбол атмосфераси юзага келди, мухлислар ҳам 5 та гол кўриб, чиройли футбол гувоҳи бўлишди. Ғалаба билан самарқандлик мухлисларни табриклаймиз.

- Ўтган учта ўйинда ҳам «Шердор» “валидолли ўйин намойиш этди – «Лабса» билан 1:1 ва пенальтилар серияси 7:6, «Нурафшон» билан 2:3, «Хоразм» билан эса 3:2. Томошабоп ўйиндан сиз мураббий сифатида қониқаяпсизми?


- Чинданам, ҳар ўйинимиз ҳужумлар ва голларга бой ўтмоқда. Рақибни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этдик. Таркибимиз ёш, жамоамиз ҳали янги босқичга чиққанлигини ҳис қилолмаяпти. Шу боис кўп куч сарфлаб ҳужумкорликка зўр бераяпмиз, ҳимояланаяпмиз, аммо натижамиз барқарор бўлмаяпти. Шу боис, асосан иштиёқ, майдондаги “жанг”, кескин курашлар эвазига ғалаба қозонаяпмиз. Аммо ўйинни ўз вақтида назорат қилишни ҳам билишимиз керак. Ўйлайманки, Про-Лига 5-турларидан кейин жамоамизнинг ўйини барқарорлашади. Жамоа иштиёқидан қониқаяпман, аммо ҳали ўйинимиздан эмас. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Таркибимизни Самарқанднинг барча туманларидан келган футболчилар билан шакллантирганмиз. Бундай ўйинлар билан секин-аста тажриба йиғилади. Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика