Бахтиёр Ашурматов: «Гулистон» манфаатини ўйлаб у ердан кетдим»
30 сен 2013 15:08
Новости
Бахтиёр Ашурматов: «Гулистон» манфаатини ўйлаб у ердан кетдим»
«Гулистон» ушбу турда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Ўтган сафар ўз уйида «Нефтчи»га 0:3 ҳисобида ютқазганди. Ушбу турда ҳам Ғузорда «Шўртан»га ана шундай ҳисоб билан енгилди.
Кетма-кет мағлубиятлардан кейин бош мураббий Бахтиёр Ашурматов мазкур баҳсдан кейин ишдан бўшашини айтган. У қийин шароитда қолган «Гулистон»ни ташлаб кетмоқчи эмасди. Бироқ йирик ҳисобдаги мағлубиятлар фикрини ўзгартиришга мажбур қилди.
- «Гулистон» «Шўртан» билан учрашувда яна 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Аввало, мағлубият сабаблари нимада бўлганлиги хусусида тўхталиб ўтсангиз?
- «Шўртан»га қарши ўйин жамоамиз учун энг муваффақиятсиз ва сифатсиз учрашув бўлди деб ўйлайман. Шу сабабли ўйиндан кейин ишдан кетишимни айтдим. Ростини айтсам, ушбу мағлубиятдан кейин мураббий бўлганимга ҳам пушаймон бўлдим. Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолишган. Айниқса, ўз майдонимизда «Пахтакор»ни 2:0 ҳисобида ютаётиб 2:3 натижаси билан мағлубиятга учраганимиз қаттиқ таъсир кўрсатди. Шундан сўнг жамоам ўз ўйинини топиб олиши қийин бўлди. «Шўртан» билан ўйин эса биз учун энг керакли учрашувлардан бири эди, буни йигитларга ҳам тушунтиргандим. Йирик ҳисобдаги мағлубиятимизни ҳеч қандай маблағга тақамаган бўлардим. Негаки, ғузорликларга қарши учрашувдан аввал ўйинчиларга мукофот пули ҳам айтилганди. Шу сабабли ютқазганимиз маблағ билан боғлиқ эмас. Клубдан кетишимнинг асосий сабаби ҳам «Шўртан»га ютқазиб қўйганимиз бўлди. «Гулистон» жамоасини курашувчан, харакатчан, ютқазган ўйинларда ҳам охиригача курашадиган жамоа сифатида тузишга ҳаракат қилгандим. Афсуски, Ғузордаги ўйинда бундай жамоани кўрмадим. Юқорида айтганимдек, йигитлар руҳий тушкунликда эдилар. Балки «Шўртан» билан беллашувга футболчиларни руҳан тайёрлай олмадим деб ҳисобладим ва шунинг учун ишдан бўшашга қарор қилдим.
- Истеъфоингиз расман тасдиқландими?
- Очиғи, расман тасдиқлангани йўқ. Мен «Гулистон» жамоасини ва футболчиларини юрагимдан яхши кўраман. Улар билан охиригача курашишга тайёр эдим. Биринчи даврадан кейин ўйновчи раҳбар, жамоа жонкуяри – Алишер Эргашев кетганидан кейин иккинчи даврада бизга бунданда оғир бўлишини билгандим. Лекин клубга меҳрим тушганлиги учун охиригача курашишга қарор қилгандим. Ваҳоланки, биринчи даврадан кейин менга ҳам турли жамоалардан таклифлар бўлди ва кетиш имкониятим бор эди. Бироқ ҳаммасини кўриб билиб туриб, ўзим учун қийин вазиятни танлагандим. «Гулистон»ни олий лигада сақлаб қолиш учун йигитлар билан мавсум сўнгигача курашишга қарор қилгандим. Афсуски, охирги пайтларда жамоани руҳий тушкунликдан олиб чиқиб кета олмадим. Ишдан бўшаганим эса «Гулистон»нинг фойдасига хизмат қилиши мумкин деган фикрга келдим. Шунингдек, жамоамизда жароҳат олган ўйинлар ҳам кўпайиб кетди. Марказий ҳимоячи Жасур Отажоновнинг оёғи синди ва операция қилдирди. Ундан олдин Константин Боев ҳам жароҳат олиб сафдан чиққанди. Кечаги баҳсда эса асосий ҳимоячимиз Акбар Саттаевнинг ҳам оёғига гипс қўйилди. Шундоқ ҳам захира ўриндиғимиз қисқа бўлган жамоа учун бу жуда катта йўқотиш. Одатда бош мураббий истеъфога чиқса, унинг ўрнига келган мураббий биринчи ўйинида ғалаба қозонади. Балки мен кетсам бу жамоамга фойда бўлар деган фикрга келдим. Кейинги турда «Навбаҳор» билан бўладиган ўйин «Гулистон» учун охирги имконият бўлиб қолади. Шу мақсадда кетишга аҳд қилдим. Яна қайтараман, истеъфоимга маблағ сабаб ёки раҳбарлар беэътибор бўлди деб кетаётганим йўқ. Ҳаммаси имкон даражасида ҳаракат қилишяпти. Аммо охирги учрашувлардаги мағлубиятлар менга қаттиқ таъсир қилди. «Навбаҳор»га қарши баҳс охирги имконият эканлиги учун ҳам менинг кетишим ушбу учрашувда жамоамга ёрдам берар деган умид билан шу қарорга келдим.
- «Гулистон» биринчи даврани кутилганиданда яхшироқ ўтказди. Лекин иккинчи даврага жамоа кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олмади. Ўша пайтда клубдан кетишингиз ҳам мумкин эди. Лекин охиригача қолишга қарор қилгандингиз. Балки ўшандаёқ клубни тарк этишингиз ҳозиргисига қараганда яхшироқ бўлмасмиди?
- Тўғри, ўша пайтда кетганимда обрўимни сақлаб қолган бўлардим. Қолаверса, менга таклифлар ҳам бўлган. Лекин айтганимдек, жамоани оғир вазиятда қолдиргим келмади. Бунинг устига сафимизда меҳнаткаш, олий лигада ўйнашга муносиб футболчилар йиғилганди. Шунинг учун мавсум охиригача қолишга қарор қилганман. «Гулистон» олий лигада қолган тақдирда ҳам чемпионат тугагач кетишим аниқ эди. Бироқ охиригача ишлашим қийинлашиб қолди. Ҳозирча бу ҳақида раҳбарият билан гаплашмадим. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, ишдан кетишим ҳақидаги хабарни ўқиган мухлислар мен ҳақимда нотўғри ҳаёлга боришларини истамайман. Клубдан молиявий муаммолар борлиги сабабли кетаётганим йўқ. Шунингдек, кимгадир айбни ағдармоқчи ҳам эмасман. Жамоамиз олий лигадан тушиб кетган тақдирда асосий абни ўз бўйнимга оламан. Шунчаки оғир вазиятда жамоани ташлаб кетмоқчи эмасдим. Бироқ «Шўртан» билан учрашувдан сўнг қароримни ўзгартиришимга тўғри келди. «Гулистон»да мураббий сифатида кўп нарса ўргандим. Ўз характеримни яхши биламан, доим курашувчан инсонман. Бундан кейин ҳам тушкунликка тушмасдан ўз устимда ишлашда давом этаман. Тўғри, «Гулистон» олий лигани тарк этса бу менга оғир зарба бўлади. Бироқ шунга қарамасдан изланаман ва ўз олдимга қўйган мақсадларимга эришаман.
- Нима деб ўйлайсиз, балки раҳбарият сизни охиригача ишлашга кўндирмоқчидир. Агар шундай бўлса, нима қилмоқчисиз?
- Кеча йигитларга вазиятни тушунтирдим. Уларга бирга ишлаган пайтларимиз учун миннатдорлик билдирдим. Ўйиндан кейин ечиниш хонасида гаплашдик ва ташқарига чиқиб кетганимдан кейин футболчилар 5 дақиқа ўтмасдан мени яна чақиришиб, нима бўлса ҳам охиригача бирга ишлайлик, клубдан кетманг деб ўз фикрларини билдиришди ва бу мени хурсанд қилди. Лекин жамоада қолишим бу балки зарарга хизмат қилиши мумкин. Ростдан ҳам йигитлар билан охиригача курашганимиз тўғри бўлар. Тўғриси, менга ўйлаб олишим учун 2-3 кун вақт керак, шундан кейин аниқ бир қарорга келаман. Мураббий сифатида биринчи лигага тушиб кетишдан асло қўрқмайман. Бу ерда ишлаётганимда ҳамма нарсага тайёр эдим. Муваффақиятсизликда маблағ ёки шароит йўқ деб сабаб қилиб кўрсатишга ҳаққимиз йўқ. «Шўртан»га қарши Тошкентда яхши тайёргарлик кўргандик. Қаршида яхши меҳмонхонага жойлашгандик. Лекин «Шўртан»га барибир ютқаздик ва бу мен учун оғир зарба бўлди.
- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин «Гулистон»нинг аҳволи оғир. «Шўртан» ҳам деярли яқинлашиб олди. Бундан кейин клубдан ишлаш ёки ишламаслигингиздан қатъий назар клубнинг олий лигада жон сақлаб қолиш имконияти ҳақида нима дея оласиз?
- Албатта, «Гулистон»нинг имконияти пасайиб кетди. «Шўртан» билан ўйинга кўп тўхталаётганим бежиз эмас. Чунки шу куни жамоамнинг ўйинини таний олмадим. Бунда менинг ҳам айбим бор. «Шўртан» турнир жадвалида биздан орқада бўлишига қарамасдан, улар катта устунликка эришди. Бу эса мени қаттиқ хавотирга солди. Бунинг устига мағлубиятларимиз ҳам кўпайиб кетди. Тўғри, «Пахтакор», «Насаф», «Локомотив» каби клубларга ютқазганимизни уларни кучлироқ эди дея ўзимизни нисбатан овутгандик. Аммо «Нефтчи» ҳамда «Шўртан»га мағлубиятга учрашимиз имкониятимиз пайсатириб юборди. Барибир «Гулистон» ҳали олий лигада, тушиб кетмади ва имконият йўқолгани йўқ. Ҳозирги пайтда янги мураббий топиш қийин. Агар раҳбарлар бор эътиборини яна жамоага қаратишса ва Зоҳид ака Нурматов ишни давом эттирса вазиядан чиқиб кетишлари мумкин. Ҳар холда «Гулистон» ўз майдонида «Навбаҳор», «Динамо» ва «Қизилқум»ни қабул қилади. Ушбу учрашувларда максимал натижаларга эришса олий лигада қолиши мумкин.
- Ёш мураббий бўлсангиз-да, ўзингиз учун қийин йўлни танлаб «Гулистон»да ишлашга қарор қилдингиз. Сиз учун мана шундай оғир кечиши аслида олдиндан маълум эди. Шундай экан, қачондир бу ерда ишлаганингиздан афсусланмадингизми?
- Йўқ, афсусланмадим. Нимага деганда, мен ажойиб жамоа билан ишлашга муваффақ бўлдим. Айниқса, биринчи даврада мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этдик. Ҳозиргача футболчиларга ишонаман. Чунки бизда ўйинлар ўртасида гуруҳбозликлар йўқ эди. Овқатимизга нон билан чой бўлса ҳам ҳаммамиз бирга баҳам кўрардик. Шу сабабли афсусланмайман. «Шўртан» билан учрашувдан олдин йигитларга бир нарсани мисол қилиб келтиргандим. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсида Қатарда 4:1 ҳисобида мағлубиятга учрагандик. Ўшанда ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтида майдондан чиқиб кетиш имкониятим бор эди. Чунки оёғим операция бўлганди ва оғриқ билан ўйнаётгандим. Аммо жамоам учун охиригача ўйнашга қарор қилгандим. Соғлигим тайёр бўлмаса-да, жамоам манфаати учун ўйнагандим. Лекин фаолиятимдаги энг омадсиз ўйинлардан бири бўлганди. Учрашувдан кейин кўпроқ айб ҳимоячиларга, айниқса менга тушганди. Футболчиларга шуни мисол қилиб мураббий сифатида худди шундай вазиятга тушиб қолганимни айтдим. Биринчи даврадан кейин клубдан кетишим мумкин эди. Лекин характерим шундайки, осон йўлдан кўра қийин йўлни танлаш ва шундай ҳам қилдим. Аслида йигитларга ўша гапларни айтгандим. Агар осон йўлни танлаганимда «Локомотив»да ёрдамчи мураббий бўлиб ҳам юраверардим. Барибир «Гулистон»да ишлаганимга ачинмайман. Мураббий сифатида 3-4 йилда ўрганишим мумкин бўлган нарсаларни бу ерда бир йилда ўргандим. Шу боис раҳбарларга, футболчиларга қилган ёрдамлари учун миннатдорлик билдираман. Шунингдек, «Шўртан» билан ўйиндан аввал футболчиларга агар яхши натижага эришсак, раҳбариятнинг олдига муаммоларни бартараф этиш учун кираман дегандим. Бироқ мағлубиятдан кейин уларнинг олдига киришга тўғриси уяламан. Афсуски, айтиб ўтганимдек, бу ўйинда жамоамни таниб бўлмади. Барибир жамоа ҳаммага, мухлисларга, футболчиларга, раҳбаларга, вилоят ҳокимятига керак. Жамоани олий лигада олиб қолиш учун мен билан биргаликда мураббий Зоҳид Нурматов, жамоа бошлиғи Александр Лушин, клуб директори Ҳасанбой Эргашевлар клубни олий лигада қолиши учун жиддий ҳаракат қилдик. Мен кетадиган бўлсам улар жамоани сақлаб қолиш учун охиригача ҳаракат қилишади.
- Сизга бошқа клублардан, айтайлик «Навбаҳор»дан таклиф тушса бунга қандай қарайсиз?
- Ҳозирча менга бошқа клублардан чорлов бор. Лекин хозир қийин вазиятда «Гулистон»ни ташлаб бошка клубга ўтсам мухлислар буни нотўғри тушунишлари мумкин. «Навбаҳор»га келсак, бу жамоа ўзининг ашаддий мухлисларига эга. Ўйлашимча, бундай жонкуяр мухлисларга эга бўлган клуб ҳамиша юқори ўринларда бўлишга муносиб. Ҳозир жамоанинг Ўзбекистонда ўз ўрнига эга фақат охирги мавсумларда бироз мавқеини йўқотиб қўйди. Мураббийлик шунақа касбки, олдиндан қаерда ишлашни айтиб бўлмайди ва агар аниқ жиддий таклиф бўлса ўйлаб кўрган бўлардим.
Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Комментарии