RU

Последние новости

14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  1 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  60 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  21 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Гарчи “Пахтакор” билан ўйнаган бўлсакда иккита ҳужумчи билан баҳсни бошладик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Гарчи “Пахтакор” билан ўйнаган бўлсакда иккита ҳужумчи билан баҳсни бошладик"

Coca Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ва “Пахтакор” учрашувидан сўнг дастлаб қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.




“Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқсак ёмон ўйин кўрсатмадик деб ўйлайман. “Пахтакор” жамоаси таркибида тажрибали ва маҳоратли футболчилар жамланган. Бу бугунги баҳда муҳим ролни ўйнади. Маҳорат ва вазиятлардан фойдаланиш ҳисобига ғалаба қозонишди. Мағлубиятга учраганимизга қарамасдан йигитлар охиригача курашишди. Жанговар футбол намойиш қилишди. Афсуски, биз вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Агарда шу жанговар руҳиятда давом этадиган бўлсак кейинги ўйинларда ижобий натижа қайд эта оламиз”,- дея гап бошлади Ашурматов.

- Узоқдан берилаётган зарбаларни аксарияти самарасиз кетмоқда. Бу борада машғулотларда ишланмоқдами?

- Бизда Якуба ва қолган ўйинчиларимиз ҳам узоқдан зарбалар йўллай олишади. Юқорида айтиб ўтганимдек вазиятлардан фойдалана олмадик. Машғулотларда бунинг устида ишланади. “Пахтакор” таркибидаги футболчиларнинг маҳорати юқорилиги муҳим аҳамият касб этди. Рақиб жамоаси олдида кўплаб ҳавфли вазиятлар яратдик.

- Жамоа меҳмонлардаги ўйинларга мослаша олмаяпти. Жамоа учинчи голни ўтказиб юборганидан кейин кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлади. Шуни вақтлироқ амалга ошириш мумкин эдими?

- Омад етишмаяпти. Лекин, фикризга қўшилмаган бўлардим. Биринчи бўлиб “Пахтакор” дарвозаси олдида вазият яратдик, Сардор Азимовда имконият бўлди, Шоҳназар Норбеков вазият яратди. Биринчи гол бўлгунига қадар “Пахтакор” дарвозамиз олдида бирорта вазият яратгани йўқ. Стандарт вазиятдан урилган гол рақиб ғалабасини таъминлади. Яна бир нарсага эътибор беришларингни сўрардим, гарчи биз “Пахтакор” билан ўйнаган бўлсакда иккита ҳужумчи билан баҳсни бошладик. Бу жуда кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Ҳар бир мураббийни ўз услуби бор. Аммо, кўп жамоалар “Пахтакор”га қарши битта ҳужумчи билан ўйнайди. “Пахтакор” билан ўйинда чуқур ҳимояга ётиб олсак барибир эртами кечми гол ўтказиб юборардик.

- Қувондиқ Рўзиев, Ботирали Эргашевнинг ҳолати қандай? Улар кейинги тургача сафга қайтадими?

- Гапни очиғи, мағлубиятга учрагандан кейин Мурод Ҳолмуҳаммедов ёқи Қувондиқ Рўзиев йўқ эди деб баҳона қилиш нотўғри бўлади. Улар етакчи футболчиларимиз ҳисобланади. “Локомотив” билан учрашувгача эмас, ундан кейинги турларгача қайтишади деган умиддаман. Музаффар Музаффаров “Қизилқум” билан ўртоқлик учрашувида оёғидан яна жароҳат олди, у ҳам яқин орада бизга ёрдам бера олмайди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика