RU

Последние новости

07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  0 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  32 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  7 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  5 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3

"Барселона" бошқарувига ким келади? Новости

"Барселона" бошқарувига ким келади?

Теги :  Барселона
Каталон клуби атрофидаги шов-шувлар давом этади.

Бир неча дақиқа аввал "Tiempo de Juego" нашри "Барселона" мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилганини маълум қилди. 15 август тонгида клуб президенти келаси ҳафта янги бош мураббий тайинланишини тасдиқлаган эди.

Энди клубга янги мутахассисни жалб қилиш масаласи асосий планга чиқади. Олдинроқ жамоа етакчиси Лео Месси Почеттино номзодини маъқуллаши тўғрисида хабарлар тарқалди. Аммо аргентиналик мутахассис фақат 3 йиллик шартномага имзо чекмоқчи. "Кўк-анорранглилар" эса клубда раҳбарият алмашинуви содир бўлиши мумкинлиги туфайли "1+1" шаклидаги битимга рози бўладиган мураббий қидиряпти. Айрим манбалар Тьери Анри, Аллегри ёки Роналд Куман клубда иш бошлаши тўғрисида ёзяпти. 

"Mundo Deportivo" Рональд Куман "Барса"да иш бошлаш учун ҳатто Нидерландия терма жамоасидан кетишга тайёрлигини маълум қилди

Шунингдек, сўнгги соатларда Месси жамоани тарк этишини тасдиқловчи ва рад этувчи янгиликлар ҳам чиқди.

Қадрли мухлис, сиз "Барселона" атрофида содир бўлаётган воқеалар ҳақида қандай фикрдасиз? Клубда қайси мутахассис иш бошлагани маъқул?

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика