RU

Последние новости

10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   1 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  1 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  3 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  6 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  3 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  12 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7

Баҳор-2018. Элдор Суюнов ва Ботирали Эргашев ҳозирча пешқадам Новости

Баҳор-2018. Элдор Суюнов ва Ботирали Эргашев ҳозирча пешқадам

Суперлигада баҳор мавсуми якунига етди. Чемпионат аввалгиларидан фарқ қилаётганини кўриш мумкин.

Ойнинг энг яхшилари ҳақида гап кетганида энг омадсиз дарвозабон сифатида “Пахтакор” посбони Элдор Суюновни кўрсатиш мумкин. Зеро у ҳар ой энг яхшиликка даъвогар бўлди, бироқ бирортасида ҳам зафар қуча олмади. Мартда соврин “Бунёдкор”га, апрелда “Қўқон-1912” клубига, майда эса “Навбаҳор”га йўл олди.

Шунга кўра ҳисоб китоб қилинса, ҳозирча Ботирали Эргашев ҳисобида умумий 5 очко бор. “Навбаҳор” посбони март ойида Зухуровдан кейин иккинчи бўлиб, 2 очко ишлаб олганди. Апрелда эса у даъвогарлар орасида бўлмади. Майдаги пешқадамлик эса унга яна 3 очко берди.

Элдор Суюновда ҳам жамғарилган очколари сони 5 тани ташкил қилмоқда. Посбон мартда учинчи бўлган эди. Кейинги икки ойда эса Ўткир Юсупов ҳамда Ботирали Эргашев билан рақобатга енгилиб, 2 очко билан кифояланди.


Кейинги ўринларни Мурод Зухуров ҳамда Ўткир Юсупов 3 тадан очко билан бўлиб олган. Санжар Қувватов ва Евгений Черемисинда мос равишда 1 тадан очко бор.

Эътибор бериб қараласа, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги икки ўртоқлик ўйинида Суперлиганинг илғоп посбонлари дарвозани эгаллади. Эронга қарши учрашувда Ботирали Эргашев иштирок этган бўлса, Уругвай билан ўйинга Элдор Суюнов чиқиб келди.

Ботирали Эргашев ўсишда давом этиши керак. Зеро уни августда Индонезиядаги Осиё Ўйинлари кутиб турибди. Посбондан ҳозирча Равшан Ҳайдаровнинг умиди катта. У ва Элдор Суюнов, шунингдек, 2019 йилги Осиё Кубогида ҳам иштирок этишлари мумкин. Ва албатта, қолган посбонлар ҳам ўзларини кўрсатишда давом этишлари шарт.

Олдинда тўлиқ ёзги мавсум бор. Хўш, энди қайси дарвозабонлар катта саҳнада бўларкин?

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика