RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Баҳодир Насимов: "Корея биринчи лигаси Ўзбекистон олий лигасидан кучли" Новости

Баҳодир Насимов: "Корея биринчи лигаси Ўзбекистон олий лигасидан кучли"

Ушбу мавсумни Жанубий Корея биринчи лигасида ўтказган самарқандлик ҳужумчи Баҳодир Насимов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида иккала давлат футболи ўртасидаги фарқларга бироз тўхталиб ўтди.

Маълумот учун, Насимов бу мавсум "Ансан Гринерс" таркибида фаолият олиб борди. Унинг жамоаси биринчиликни 9-ўринда тугатди. 

- "Кореяда ўйин то ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинмагунча давом этади. Ҳамма охиригача курашади. Гарчи мен у ерда биринчи лигада ўйнаган бўлсам ҳам, Корея биринчи лигаси ўзимизнинг олий лигадан кучли. Яқинда стадионга бориб "Динамо" - "Нефтчи" учрашувини кузатдим ва шу ўйинни кўриб Кореяда ҳатто биринчи лига биздан анча кучли эканига яна бир карра амин бўлдим", - дея айтиб ўтди Насимов. 

- "Жанубий Кореяда футболга бўлган эътибор ва муносабат умуман бошқача. Машғулотлар орасида ҳам фарқ катта. У ерда ташкилотчилик, матбуотнинг футболни ёритиши, хуллас барчаси юқори даражада. Кореяда биринчи лига билан "К" лига ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. Жамоалар кучи ҳам бир-бирига анча яқин". 

- "Бундан ташқари, у ерда машғулотлар зўр ўтади. Жамоа билан икки ярим ё уч соат шуғулланасиз. Футболчиларга доим бир хил тарзда оғир юкламалар берилади. Мен шунча футбол ўйнаб қайси жамоаларда тўп тепган бўлсам, ўйиндан эртаси кун албатта енгил машғулот ўтказилган. Лекин Кореяда унақамас. Бугун ўйнадингизми, эртага яна ҳеч нарса бўлмагандек оғир машқларни бажариб кетаверасиз. Мана шуларни кўриб ҳам Жанубий Корея нима учун доим жаҳон чемпионатига чиқишини ўзим учун тушуниб олдим". 

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика