RU

Последние новости

11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  0 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  0 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  8 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  5 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   10 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  4 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  41

Баҳодир Аҳмедов ва Рустам Умаров жаҳон чемпионатидаги таассуротлари ҳақида гапирди Новости

Баҳодир Аҳмедов ва Рустам Умаров жаҳон чемпионатидаги таассуротлари ҳақида гапирди

Литвада тўққизинчи маротаба ташкил этилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоамиз вакиллари мундиал ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Баҳодир Аҳмедов, Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи:

- Ўзбекистон футзали тарихининг биринчи кунидан бери унинг таркибида эканлигимдан фахрланаман. Футболчи ва мураббийи сифатида Осиё чемпионатларининг барида қатнашганман, Колумбияда ўтган Жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий, бу гал бош мураббий бўлдим.

Литвада Гватемалага қарши биринчи ўйин бўлгани учун хаяжонланганлигимиз рост. Лекин вақт ўтиб барчасини унутдик, ташаббус тўлалиғича биз томонга ўтди. Учта гол фарқи билан ортда қолиб, тенглаштира олдик. Лекин сўнгги сониялар бизнинг зараримизга ишлади. РФИ билан ҳам шундай бўлди. Рақибимизнинг кимлигини билардик. Бошида ҳаяжон сезилди. Вақт ўтиб йигитларимиз ўзларига келишди, ҳисобни тенглаштиришда ҳам.  Лекин барибир тажриба ўз сўзини айтди. Мисрга қарши эса фақат ғалаба қаноатлантиришини ҳис қилдик. Футзалимиз тарихида биринчи марта гуруҳдан чиқдик. Олдимизда эса доимий, этиб бўлмайдиган рақиб – Эрон. Машғулотларда ҳам, ошхонаю дам олиш хоналарида ҳам шогирдларим билан дарду-ҳаёлимиз Эрон бўлиб қолди. Бир қатор тактикаларни ишладик, кимнинг нимага қодирлигини, биз улардан кам эмаслигимизни, янги давр бошлашимиз зарурлигини такрор-такрор таъкидладик. Асосий эътиборни руҳиятни кўтаришга қаратдик. Шунда ҳам ўйин бошлагунга қадар йигитларда қўрқув эмас, балки ҳаяжон борлигини сезиб турдим. Бош ҳакам хуштаги чалингандан кейин ҳаммаси унутилди. Фақат ўйнаш, мустаҳкам ҳимояланиш, тезкор қарши ҳужумлар ташкил этиш, имкон қадар қоидани бузмаслик, вазиятга қараб дриблинг қўллаш, имкон туғилиши билан дарвоза томон зарба бериш керак эди. Йигитларим бу кўрсатмаларимни шараф билан бажаришди. Агар яна 4-5 сония вақтимиз бўлганида яна гол уришимиз муқаррар эди. Эронликлар ҳудди финалда рақибларини ютганидек хурсанд бўлишди.

Шогирдларимдан минг бор розиман. Майдонда бирор-бир футзалчимиз улардан кам бўлмади. Аввалги Жаҳон чемпионатида испаниялик бош мураббийга ёрдамчи сифатида ишлагандим. Зиммамда масъулият бўлган, лекин бош масъулият менда эмас, унда бўлган. Бу сафар эса... ўзимдан ўтганини ўзим билдим.  Кейинги Осиё ва Жаҳон чемпионатларига қандай тайёрланиш, асосий эътиборни нималарга қаратиш зарурлигини хулоса қилдим. Энг муҳими, футзал учун, биз учун зарурий шароитлар яратилиб берилаётганидан мамнунман. Эътибор шу зайин давом этаверадиган бўлса, биз Жаҳон чемпионатининг доимий иштирокчисига, қитъамизнинг этакчисига айланамиз, бунга шубҳам йўқ. Чунки бизда футболни, айниқса, футзални севувчилар кўп.


Рустам Умаров, терма жамоа сардори:

- Мамлакат терма жамоамизда ҳар даврнинг ўз авлоди бўлган. Ва ҳар даврда ҳам тажрибали футзалчилар қаторида маҳоратли, чаққон ёшлар тажриба орттириб боришган. Терма жамоамиз фаолиятида уч авлод таркибни тилга олсак биринчи авлод таркибида энг ёш дарвозабон сифатида майдонга тушганман, иккинчи авлод билан тўлиқ ўйнадим, айни пайтда эса учинчи авлоднинг энг ёши улуғ ўйинчиларидан бириман. Машғулотларда ёшлар билан тенгма-тенг ишлайман, улардан ғайрат, шижоат оламан, улар эса мендан тажрибаларини оширишади. Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида бор маҳоратимни сарфлаганман, бу гал ҳам шундай бўлишига ишонгандим. Ҳозир ҳам ёшимни баҳона қилмоқчи эмасман, ҳали яна бир неча йил дарвозани қўриқлашга тайёрман. Лекин барибир қачондир ёшларга жой бериш керак. Гуруҳ босқичи биринчи ўйинида ўзимни йўқотиб қўймадим, ҳаяжонга берилганим ҳам йўқ. Лекин омадим келмади, мен томонга берилган зарбалар голга айланаверди.

Равшан Элибоев тезкор, қўрқмас, чаққон дарвозабонлигини биламан. Нафақат дарвозабон, майдонда ўйнай олиши, ҳимоячи ва бешинчи ўйинчи вазифасини бажара олиш қобилияти билан бошқалардан ажралиб туради. У буни амалда исботлади ҳам. РФИ, Миср ва Эронга қарши баҳсларда Ўзбекистон кучли дарвозабонга эга эканлигини намойиш этиб бера олди. Мен ундан фахрланаман. У ҳали яна кўп йиллар мамлакатимиз спорт шарафини ҳар қандай халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қила олади.

Жаҳон чемпионатидаги иштирокимизга келсак, бизга яратилган шароитларнинг юқори савияда ташкил этилганлиги, хорижий мамлакатларда йиғинлар ўтказилганлиги, дунёнинг гранд терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этилганлигининг мевасини кўрдик. Бунинг учун ЎФА раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз. Келгуси расмий мусобақаларда, ҳаттоки навбатдаги Жаҳон чемпионатларида албатта ижобий натижалар кўрсатишимизга ишонаман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика