RU

Последние новости

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  6 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  4 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  37 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  33 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Баҳодир Аҳмедов: "Осиё чемпионатида юқори натижаларни қўлга киритишни мақсад қилганмиз" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Осиё чемпионатида юқори натижаларни қўлга киритишни мақсад қилганмиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётгани ҳақида аввад хабар бериб ўтгандик.

Бугун ўқув-машғулот йиғини ўз якунига етди.

Терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўтказилган йиғин ва келгуси режалар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан юртимизда спортни оммавийлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хусусан, ўзбек футболини юқори савияга олиб чиқишга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаш керак. Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти томонидан ҳам футзални ривожлантириш, футзал бўйича терма жамоаларимизнинг ўқув-машғулотларини юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётгани ҳам қайд этиб ўтиш зарур.

Олдимизда катта мусобақа – футзал бўйича Осиё чемпионати турибди. Мана шу мусобақада муносиб иштирок этиб, юртимиз номини халқаро майдонларда янада юқорига кўтариш учун тайёргарликни бошлаб юборганмиз.

18 декабрдан 28 декабрга қадар 10 кун давомида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик. Йиғинда терма жамоага номзод бўлган жами 18 нафар футзалчилар иштирок этишди. Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бордик. Йиғин давомида асосий эътиборни ёш футзалчиларни синовдан ўтказиб олишга қаратдик. Жумладан, бу сафарги ўқув-машғулот йиғинига тажрибали футзалчилар билан бир қаторда Акбар Усмонов, Ботир Ризаев, Ҳусниддин Нишонов, Ихтиёр Ропиев, Анасхон Раҳматов каби ёшлар ҳам жалб қилинди.


Январь ойида яна иккита йиғин ўтказишни режалаштирганмиз. Дастлабки машғулотлар Тошкентда ўтади. Кейин эса хорижда яна ўқув-машғулот йиғинлари ва ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Хориждаги йиғинни ўтказиб, Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун Хитой Тайпейига учамиз.

Хабарингиз бор, гуруҳимиздан Япония, Жанубий Корея ва Тожикистон терма жамоалари жой олган. Анчагина кучли гуруҳ. Шунга қарамай, бўлажак Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритишни мақсад қилганмиз”, - дейди Баҳодир Аҳмедов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика