RU

Последние новости

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Баҳодир Аҳмедов: «Мусобақада ғолиб чиқишни истамайдиган жамоа – жамоа эмас» Новости

Баҳодир Аҳмедов: «Мусобақада ғолиб чиқишни истамайдиган жамоа – жамоа эмас»

«Ардус» қитъанинг футзал бўйича энг нуфузли мусобақаси – Осиё чемпионати баҳсларида курашишга киришишига икки ҳафтадан камроқ вақт қолди.

Ўтган йили Кувайтда бўлиб ўтган мусобақа давомида «Ардус» муносиб натижа кўрсатиб, чемпионат финалига қадар етиб борган эди. Бу йилги мусобақа 27 август – 1 сентябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади. Жамоанинг мусобақага йўл олиши арафасида биз «Ардус» бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов билан суҳбатлашиб, муҳим учрашувларга жамоа қандай тайёргарлик кўраётгани ва жамоа олдига қандай вазифалар қўйганига қизиқдик.

- Энг аввало, жамоанинг клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида билмоқчи эдик. «Ардус» қаерда ва қандай тайёрланмоқда?
- Шу кунгача биз Тошкентда иккита йиғин ўтказдик. Августнинг аксарият қисми йиғинларга бағишланди. Ҳозирда биз кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказмоқдамиз ва, айтишим мумкинки, йигитлар яхши жисмоний ҳолатда. Йиғинлар масаласида бизда ҳеч қандай муаммолар юзага келгани йўқ, барча шароитлар яратиб берилган, ишлар режа бўйича кетмоқда.

- Назорат ўйинларини ўтказиш режалаштирилганми?
- Албатта. Бусиз иложи йўқ. Осиё чемпионати баҳсларининг муҳимлиги ва мураккаблигидан келиб чиқиб, биз кучли рақиб излаб топишга ҳаракат қилдик. Хусусан, 18 ва 19 август кунлари Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасига қарши икки ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Биласиз, бу жамоа амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади.

- Сиз яқиндагина «Ардус» бош мураббийи этиб тайинландингиз ва, умуман, бу жараён қандай бўлди? Ахир, айни вақтда сиз миллий терма жамоа устози ҳам саналасиз.
- Ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларидан сўнг «Ардус» президенти Жаҳонгир Усмонов билан суҳбат бўлиб ўтди. У менга клуб бош мураббийи бўлиб ишлашни таклиф қилди ва мен рози бўлдим. Менгача жамоани бошқариб келган Бахтиёр Тоғаев менга катта кўмак бераётганини қўшимча қилишим керак.У ҳозирда менинг ёрдамчим сифатида ишлаяпти ва машғулот жараёнлари ҳамда тактикаларни танлаш борасидаги қарорларни биргаликда қабул қилмоқдамиз.

- Демак, жамоадаги ички муҳит ижобий?
- Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Биз барчамиз, футболчилар ва мураббийлар – бир-биримизни жуда яхши биламиз. Жамоада салбий муҳит бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга умуман ўрин йўқ.

- Таркиб борасида бир қарорга келиб улгурдингизми?
- Ҳа, 14 кишидан иборат ўйинчилар гуруҳи аниқлаб олинган. Биринчи йиғинда ихтиёримизда 18 ўйинчи бор эди, ҳозирги вақтга келиб энг кучли ўйинчилар қолди.

- Энди бевосита клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига тўхталсак. Гуруҳдаги рақиблар тўғрисида қандай фикрдасиз?
- Қуръа бизга кучли рақибларни тақдим этди. Таиланд ва Эрон жамоаларининг кучига ҳеч қачон шубҳа бўлмаган. Айтишим мумкинки, Қатарнинг «Ас-Садд» клуби ҳам оддий рақиб эмас. Шундай экан, бизни оғир ўйинлар кутиб турибди. Биринчи ўйинимиз Таиланднинг «Чонбури Блувейв» жамоасига қарши кечади. Бу ўйин биз учун катта аҳамиятга эга, биз унга муносиб тарзда тайёргарлик кўришимиз керак. Қўшимча тарзда, бу жамоага миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Хосе Мария Мендез устозлик қилмоқда. У билан ишлаганимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, у жуда кучли мутахассис. Албатта, мусобақанинг амалдаги чемпиони, Эроннинг «Санае Гити Пасанд» жамоасига қарши ўйинни ҳам алоҳида қайд этишим жоиз. «Ардус» ўтган йили бу жамоага имкониятни бой берган эди, умид қиламанки, бу йилга тўқнашув бизнинг фойдамизга ҳал бўлади.

- Миллий терма жамоада сиз Мендезга ёрдамчи сифатида ишлагансиз, шу сабаб, унинг ўйин услубидан яхши хабардорсиз. Ўз навбатида, халқаро майдонда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи «Ардус» ўйинчиларининг имкониятлари унга жуда яхши маълум. Шундан келиб чиқиб, бу вазиятда кимда кўпроқ устунлик?
- Буни вақт кўрсатади. Бироқ Мендезга қарши биз бошқа тактика асосида тўп сурамиз. Ҳозирча фақат бир нарса аниқ: бўлажак тўқнашув жуда ҳам қизиқарли бўлади.

- Сўнгги савол: бўлажак мусобақада «Ардус» олдига қандай вазифа қўйилган?
- Олдимиздаги биринчи галдаги вазифа – гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш. Кейин эса мақсадни ошириб бораверамиз. Умуман олганда эса, мусобақада ғолиб чиқишни истаймиз. Ўз олдингга энг юқори мақсадларни қўймас экансан, бундай мусобақаларда қатнашишнинг нима кераги бор?! Мусобақада ғолиб чиқишни истамайдиган жамоа – жамоа эмас. Шундан келиб чиқиб, энг яхши натижага эришиш учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз.

Манба: www.ardusfc.uz.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика