RU

Последние новости

21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  17 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  34 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  14 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  9 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  11 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  9 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  20 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1

Азиз Амонов: "Эронга саёҳат учун борганим йўқ. Нима учун рақибларга паст қараяпмиз?" Новости

Азиз Амонов: "Эронга саёҳат учун борганим йўқ. Нима учун рақибларга паст қараяпмиз?"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Пойтахтда кечаётган машғулотларга кеча икки нафар легионер Азиз Амонов ва Элдор Шомуродов келиб қўшилди. Яқинда "Истиқлол" жамоаси билан Эрон чемпионлигини қўлга киритган Азиз Амонов бу борадаги фикрларини билдириб ўтди.






- Аввало Эрон чемпионлиги билан табриклаймиз. Якунланган мавсум ҳақида таассуротларингиз билан бўлишсангиз...

- Мавсумни мағлубиятларсиз яхши якунладик. Жамоа 9 йилдан бери чемпионликни қўлга кирита олмаётган эди. Қайсидир маънода тарихга кирдик. Мухлислар натижаларимиздан хурсанд бўлди.

- Шахсан ўзингиз ўйинингиздан қанчалик кўнглингингиз тўлди?
- Менимча ҳеч ким қониқмайди. Ўз-ўзидан кўнгли тўлиш тўхташга олиб келади. Доим ишлашда давом этамиз.

- Легионер сифатида илк бор хорижда ўйнадингиз. Ўзингизда қандай ўзгариш сездингиз?
- Легионер иложи борича дипломат бўлиб киришиб кетиши керак. Худога шукур жамоам яхши қабул қилди. Асосан масъулият катта бўлди. Чунки Ўзбекистон номидан бордим.

- Бош мураббий ҳақида қандай фикрдасиз?
- Мураббий жамоадаги барча билан бир ҳил муомала қилади. Аҳиллик бўлгани учун ҳам чемпионатда мағлубиятга учрамадик.

- Ўзбекистонда чемпионликка бонус сифатида машиналар берилиши мумкин. Эронда бу вазият қандай экан?
- Барчаси шартномага асосланган. Клубга келганимда чемпион бўлсак маълум бир миқдордаги бонус берилиши айтилган.

- Эрондаги ҳаёт тарзига кўникиб кетдингизми?
- Бироз фарқи бор. Одамлари яхши. Анча мослашдим. Жамоадагилар ташлаб қўйишмади.

- Тил билан боғлиқ муаммо бўлмадими?
- Кўп мулоқотдан кейин анча тушуниб қолдим. Нималар деяётганини биламан. Инглиз тилини ўрганишга ҳаракат қиляпман.

- Эронда тўп тепган футболчиларимиздан бири зерикиб қолганини, ташқаридаги ҳаётга ўрганишга қийналганини айтганди. Сизда бундай ҳолат рўй бермадими?
- Йўқ. Эронга айлангани эмас, футбол ўйнагани борганман. Ортиқча нарсаларга чалғишга вақт йўқ.

- Терма жамоамизнинг саралашдаги рақиблари ҳақида. Уларнинг даражаси биздан паст эканлиги маълум...
- Нима учун рақибларга паст назарда қараяпмиз? Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганган. Ҳурмат қиламиз. Барча мамлакатларда бу спорт тури ривожланмоқда.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика