RU

Последние новости

17:26Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари  1 17:18"Мен Мэйсон Манутга ишонаман" — Аморим  2 16:50Nike Килиан Мбаппе учун ёрқин дизайндаги бутсаларни чиқаради  0 16:22Мессининг тансоқчиси Логан Полни у билан жанг қилишга чақирди  2 15:55"Бавария" собиқ президенти вафот этди  0 15:36Тимур Кападзенинг Ўзбекистон терма жамоасидаги мураббийлар штабига беларуслик мутахассис қўшилди  6 15:13Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади  0 14:46Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди  12 14:18Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади  0 13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  7 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  10 13:00Абдуқодир Ҳусанов қимматбаҳо машина харид қилди  12 12:31Марказлашган тарзда давом этадиган Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Ал Ҳилол" Корея клуби билан, "Ал Насср" Япония клуби билан ўйнайди  10 12:04"Ливерпуль" ва "Арсенал" Малик Фофана учун курашади  2 11:40"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов учун Эронга махсус самолёт юборади  14

Азамат Алланиёзовнинг рекорди Новости

Азамат Алланиёзовнинг рекорди

Кеча "Гулистон"-"Насаф" учрашувида ҳам бу йилги мавсум кашфиёти бўлмиш тўпурар ҳужумчи - Азамат Алланиёзов яна гол уришга муваффақ бўлди.
У кетма-кет ўйинларда тўртинчи марта гол муаллифига айланди ва рекорд соҳиби бўлди!

Бу йил шу пайтгача биронта ўйинчи кетма-кет тўрт учрашувда гол уришга эришмаган экан. Азамат ана шу рекорд натижани қайд этди, мана "Насаф"нинг сўнгги тўрт учрашувида майдонга тушиб, учрашувларни голсиз тарк этмаяпти. У кеча мавсумдаги бешинчи голини киритди. Офарин!

Аслида мавсум бошида Азамат Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси вакилига айланиб қолиши мумкин эди. Уни вақтида "тўхтатиб" қолган клуб раҳбарлари адашмадилар. Алланиёзов "Насаф"нинг сермаҳсул ҳужумчисига айланди. Мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажариб, ўз устида тинмай ишлайдиган ҳужумчидан мураббийларнинг ҳам мухлисларнинг ҳам умиди катта. Унинг севимли жамоамиз муваффақиятларига ўзининг катта ҳиссасини қўшишига ҳамма катта умид боғлаяпти.

Биз яқин кунларда сайтимиз орқали Азамат Алланиёзов билан суҳбат уюштиришни мулажаллаб турибмиз. Ушбу суҳбат орқали Сиз у билан яқиндан танишиб оласиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика