RU

Последние новости

14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  4 14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  4 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  12 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  33 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  15

Асрор Ғофуров: "Масъулиятни зиммамга олишга ва "Сурхон" учун боримни беришга тайёрман" Новости

Асрор Ғофуров: "Масъулиятни зиммамга олишга ва "Сурхон" учун боримни беришга тайёрман"

Суперлиганинг учинчи турида "Сурхон" жамоаси ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Учрашувда майдон эгаларининг ягона голига Асрор Ғофуров муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун Суперлигадаги илк голимни урдим. Бу албатта ёқимли. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўзимиз юзага келтирган голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Жамоадошларимга охиригача курашгани учун раҳмат айтаман.  

Менимча, ҳали юз фоиз спорт формасига кириб олганимиз йўқ. Мураббийларнинг олдимизга қўйган вазифаларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Биз жамоавий ўйинни йўлга қўйиш йўлида ишлаяпмиз, бу ўз самарасини беришига ишонаман. 

Масъулиятни зиммамга олишга ва жамоамиз учун боримни беришга тайёрман. Қолган ёш футболчилар ҳам борган сари тажриба тўплаб боришади", дейди Асрор Ғофуров.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика