RU

Последние новости

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  5 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

Асрор Алиқулов: “Тўпни назорат қилишимизга рақиб жамоа йўл қўймади” Новости

Асрор Алиқулов: “Тўпни назорат қилишимизга рақиб жамоа йўл қўймади”

Куни кеча чемпионатимизнинг 21-тур учрашувида Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилиб йирик (3:0) ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувдан сўнг “Шўртан” клуби футболчиси Асрор Алиқулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Тактик томонлама “Локомотив” клубига қаршилик кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса ҳам рақибларимиз ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Иккинчи бўлимда жамоадошларимда бироз чарчоқ аломатлари сезилди. Биз кўп хатоларга йўл қўйдик, шу хатолар туфайли дарвозамиздан 3 та тўп олиб чиқдик. “Локомотив” бундай хатоларни кечирмайди. “Темирйўлчилар” таркибида жуда ҳам маҳоратли футболчилар жам бўлган. “Локомотив” ҳужумга ўтса ҳам тезда ҳимояга қайтиб олади. Бизда ҳужумга ўтишимиз учун тезлик етишмади. Шунинг учун ҳам голга тортадиган вазият ярата олмадик.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган бўлсамда, тўпсиз югуришимга тўғри келди. 90 дақиқа майдонда тўп тепиш жуда ҳам қийин. Тўпни кўпроқ назорат қилишимизга рақиблар йўл қўйишмади. “Локомотив” 2 та голни ҳам марказдан ёриб кириб урди. Шунинг учун ҳам ўтказиб юборган голлардан сўнг марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилгандик. Ўзим кўпроқ таянч ярим ҳимоясида ва ҳимоячиларга яқинроқ позицияда ўйнашга ҳаракат қилдим. Ушбу ўйинда мағлуб бўлдик. Энди 2 кун дам оламиз ва Ғузор шаҳрида йиғилиб кейинги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Чемпионат рейтингига қарасак, ушбу мағлубиятдан сўнг бироз пастги поғонага тушиб қолдик. Кейинги турда уйимизда “Нефтчи” жамоасини қабул қиламиз, ўйлайманки ушбу ўйинда ғалаба қозонамиз”, - дейди “Шўртан” клуби футболчиси Асрор Алиқулов.

Жаҳонгир Сотволдиев.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика