RU

Последние новости

09:22Кевин де Брюйненинг келажаги маълум  1 08:55Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди  15 08:29Расман. «Ал Насср»дан сўнг «Ал Аҳли» ҳам йирик трансферни амалга оширди  1 08:06Sofascore. Шукуров шериклари орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  2 07:39Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади  0 01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  13 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  3 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  5 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  3 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  46

Артём Петросян: "Кейинги босқичда ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ" Новости

Артём Петросян: "Кейинги босқичда ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ"

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал босқичи доирасидаги "Олимпик" – "Андижон" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Артём Петросян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Олимпик"га имконият бермасликка ҳаракат қилдик ва ўз имкониятимиздан фойдаланиш ҳаракатида бўлдик. Битта имкониятдан фойдаланиб қолдик ва 1:0 ҳисобида ютдик. Бундай ўйинларда қийин. Ростини айтсам, иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолдик. Лекин муҳими натижа. Мухлисларимизга узоқ йўлни босиб келиб бизни қўллаб туришгани учун раҳмат. Чорак финалга чиқдик, жамоамизни табриклайман",- дейди Петросян.

- Бугунги учрашувга футболчиларни "настрой" қилиш қанчалик қийин бўлди? Биринчи омили "Олимпик" аралаш таркиб билан ўйнади. Иккинчиси, футболчилар биринчи давра якунида тезроқ уйга қайтиш кайфиятида бўладилар. 

- Балки бўлиши мумкин. Лекин ўйиндан олдин йигитларга кимга қарши ўйнашимизни фарқи йўқлигини ва муҳими бор кучни ишга солиш ҳақида айтгандик. "Олимпик"ни ўз фалсафаси бор. "Олимпик"да ким ўйнаса-ўйнамаса жамоа барибир тўпни назорат қилади, ҳужумкор ўйин кўрсатади. Тўпни йўқотгандан кейин прессинга ўтади ва тез қарши ҳужумларга ўта олади. Шу боис биз бу учрашувга яхши "настрой" қилгандик. Футболчилардан миннатдормиз. Асосийси, натижага эришдик. 

- Биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлган Суннатилла Абдуллажонов, Демир Имери каби футболчилар қанчалик муваффақиятсиз трансфер бўлди ёки улар рақобатда ютқазишдими?

- Имери ёмон футболчи эмас, яхши ўйинчи. Лекин жамоамизга, чемпионатимизга бироз тўғри келмади. Қўшниларимиз хафа бўлишмасину, Қозоғистон чемпионати савияси бизникидан пастроқ экан. Балки у бошқа клубда ўйнаб кетар, аммо бизни жамоамизга мослашиб кета олмади. Абдуллажонов яхши ўйинчи. Ҳаракат қилди. Лекин рақобатда ютқазди. Аммо машғулотларда яхши ишлаяпти, бу борада эътироз йўқ.

- Чорак финалда ”Андижон”га қайси рақиб дуч келишини истайсиз?

- Бизга фарқи йўқ. Босқичма-босқич ҳаракат қилиб бораверамиз. Ҳозир чорак финал ҳақида ўйлаймиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика