RU

Последние новости

22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  1 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  5 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  22 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  80 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  81 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  11 20:45Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"  4 20:35АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Челси"ни, "Фулхэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  12 20:31"Ливерпуль" — "Ньюкасл". Англия лига кубоги финали учун таркиблар маълум  16 19:16РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Нижний Новгород"ни қийинчилик билан мағлуб этди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  0 18:35А Серия. "Наполи" меҳмонда чемпионат аутсайдерини мағлуб этолмади ва муҳим очколарни бой берди  9

Арслон Толипов: "Норин"га Бозоровнинг таклифига биноан келганман" Новости

Арслон Толипов: "Норин"га Бозоровнинг таклифига биноан келганман"

Ўз вақтида таниқли ҳужумчилардан бири бўлган Арслон Толипов сўнгги йилларда мураббийлик соҳасида фаолият юритиб келмоқда.

Бир неча йиллардан буён Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келган Толипов жорий мавсум иш жойини ўзгартиришга қарор қилди. Аниқроғи бу йил яна биринчи лигада иштирок этишни бошлаган Ҳаққулободнинг "Норин" жамоасида фаолият юритадиган бўлди. 

- "Норин" жамоасига бош мураббий Равшан Бозоровнинг таклифига биноан келганман. Биласиз илгари "НБУ-Осиё"да Бозоров билан бирга ишлагандик. Шу боис у киши янги жамоасида яна мен билан ҳамкорлик қилишга  таклиф этди. Кейин "НБУ-Осиё" билан хайрлашишга қарор қилдим.

- Ҳаққулобод жамоасига келиб адашмадим дея оламан. Энг аввало бу ерда халқ футболни соғинган. Уй ўйинларимизга минглаб ишқибозлар ташриф буюриб, стадион трибунасини тўлдириб ўтиришибди. Албатта бундай муҳитда ишлаш жуда ёқимли бўлмоқда.   

- "Норин" клуби раҳбарияти, Давронбек Каримов, Муроджон Собиров каби фидоий инсонлар бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Яратилган шароитлар ҳам кўнгилдагидек. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман ва ишончини оқлаш учун сидқидилдан ишлаймиз. 

- Бу ерда менга иккинчи лигада иштирок этувчи жамоамизни беришди. Ёш болаларга ўз билимларимни бериб бормоқдаман. Шу билан бирга асосий жамоада Равшан Бозоровга ҳам машғулотларни ўтказишда кўмаклашаман - дейди Арслон Толипов.   


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика