“Арсенал” футболчилар ва мураббийларнинг маошини 12,5 фоизга қисқартирди
20 апр 2020 23:11
Новости
“Арсенал” футболчилар ва мураббийларнинг маошини 12,5 фоизга қисқартирди
Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти корнавирус пандемияси сабабли футболчилар ва мураббийлар штаби маошини қисқартириш борасида келишувга эришди, дея хабар бермоқда “канонирлар” сайти.
Апрель ойидан бошлаб “тўпчилар” футболчилари ва мураббийлари маоши 12,5 фоизга қисқартирилади. Агар жамоа мавсум давомида маълум натижаларга ва молиявий мақсадларга эришса, Лондон клуби футболчи ва мураббийларига илгариги келишувдаги барча маблағни тўлаб беради.
“Биз футболчилар ва клуб персоналига ўз миннатдорчилик билдирамиз ва улар билан фахрланамиз. Улар ҳозирги қийин шароитда бизни тўғри тушунишди ва клубни қўллаб-қувватлашларини билдиришди”, дея хабар бермоқда “Арсенал” матбуот хизмати.
Коронавирус падемияси туфайли Англия премьер лигаси баҳслари тўхтатилганди. Чемпионат тўхтатилишидан илгари “Арсенал” 40 очко билан турнир жадвалининг 9-поғонасида бораётганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии