RU

Последние новости

13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  0 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  1 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  0 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   6 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  38 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158

АПЛ. "Арсенал"ни "арилар" талади, "қизил иблислар" эса "йўлбарслар"ни енга олмади. 23-тур шарҳи Новости

АПЛ. "Арсенал"ни "арилар" талади, "қизил иблислар" эса "йўлбарслар"ни енга олмади. 23-тур шарҳи

Теги :  АПЛEplmanager
Сешанба ва чоршанба оқшомида Англияда Премьер-лига 23-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Айни пайтда лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган "Суонси" ўз майдонида темпни ушлай олмаётган "Саутгемптон"ни қабул қилди. Гульфи Сигурдссоннинг голи ва голли паси мезбонларга ғалаба келтирди. Ушбу баҳсда "оққушлар"нинг янги хариди Лусиано Нарсингх ҳам битта голли пасни амалга оширди. "Саутгемптон" таркибида эса ягона голга Шейн Лонг муаллифлик қилди.

Турнир жадвалида сўнгги поғонада бораётган "Сандерленд" кутилмаганда ўз майдонида "Тоттенхэм"дан очко тортиб олди. Учрашувда ҳисоб очилмади.

"Мидлсбро" бу тур "Вест Бромвич"ни меҳмон қилди. Ўйинда Жэймс Моррисон ҳисобни очган бўлсада, мезбонларнинг испаниялик ҳужумчиси Альваро Негредо пенальтидан вазиятни ўнглади ва якуний нуқтани қўйди - 1:1.

Бу мавсум Англияда ўз майдонида ҳаммадан кўп очко жамғарган "Бернли" бу сафар ҳам ўз анъанасига содиқ қолди. Шон Дайч шогирдлари амалдаги чемпион "Лестер"ни минимал ҳисобда таслим этишди. Учрашувдаги ягона голни Сэм Воукс киритди.

Қуйи поғоналардан бораётганлардан яна бири "Кристал Пэлас" бу сафар сафарда "Борнмут"ни мағлуб этди. Сэм Эллардайс қишки трансфер ойнасида анча фаол бўлди ва бу ўз самарасини берди десак ҳам бўлади. Скотт Дэнн ва Кристиан Бентекелар томонидан киритилган голлар жамоани 18-ўринга олиб чиқди.

23-турнинг энг кутилмаган натижаси Лондонда қайд этилди. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Арсенал" ўз майдонида "Уотфорд"га ютқазиб қўйди. Ўйиннинг бошларида Юнус Қобул ва Трой Динилар томонидан киритилган голларга иккинчи бўлим бошида Алекс Ивоби битта гол билан жавоб берди. Бу мағлубият "тўпчилар"ни "шпорлар"дан қуйига тушириб қўйди.



Турнинг марказий ўйинида эса ғолиб аниқланмади. "Энфилд"да ўтган учрашувда "Челси" ҳимоячиси Давид Луиз жаримадан тўп киритиб ҳисобни очди, 58 дақиқада эса Вейналдум мувозанатни тиклади. 77 дақиқада лондонликлар тўпурари Диего Коста пенальтидан унумли фойдалана олмади. Миньоле Костанинг зарбасини бартараф этди.

Чоршанба оқшомидаги ўйинларни "Вест Хэм" - "Манчестер Сити" қарама-қаршилиги бошлаб берди. Шу куни манчестерликлар сафида биринчи бор асосий таркибда майдонга тушган бразилиялик Габриэль Жезус ўз ҳисобига битта гол ва голли пас ёздириб қўйди. Бу унга учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун етарли бўлди. "Сити" меҳмонда 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. "Шаҳарликлар"нинг голларига Жезусдан ташқари, Де Брюйне, Сильва ҳам Яя Турелар муаллифлик қилишди.



Яна бир кутилмаган натижа "Олд Траффорд"да кузатилди. "Манчестер Юнайтед" клуби аутсайдер "Халл Сити"ни енга олмади. Бунга меҳмонлар дарвозабони асосий сабабчи десак адолатли бўлади. Якуповичнинг ақлбовар қилмас сейвлари шу куни жамоасига бир очко тақдим этди. "Қизил иблислар" эса юқоридагиларга яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқаришди.

Турни "Сток Сити" ва "Эвертон" жамоалари ўртасидаги учрашув якунлаб берди. Ўйиннинг еттинчи дақиқасидаёқ Питер Крауч мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 39 дақиқада Раян Шоукросс кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди. Учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.

АПЛ. 23-тур

"Суонси" - "Саутгамптон" 2:1
"Сандерленд" - "Тоттенхэм" 0:0
"Мидлсбро" - "Вест Бромвич" 1:1
"Бернли" - "Лестер" 1:0
"Борнмут" - "Кристал Пэлас" 0:2
"Арсенал" - "Уотфорд" 1:2
"Ливерпуль" - "Челси" 1:1
"Вест Хэм" - "Манчестер Сити" 0:4
"Манчестер Юнайтед" - "Халл Сити" 0:0
"Сток Сити" - "Эвертон" 1:1


"Eplmanager"да 22-турнинг энг кўп очко жамғарган жамоаси:



Турнинг энг яхши футболчилари:


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика