RU

Последние новости

18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  0 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   3 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  10 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  129 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10

Антонио Конте: "Жозенинг қулоғимга айтган гаплари орамизда қолади" Новости

Антонио Конте: "Жозенинг қулоғимга айтган гаплари орамизда қолади"

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- "Челси" ижросидаги ўйиндан кўнглим тўлди. Биз учрашувни керакли даражада яхши бошладик. Тўп билан тез ишладик ва голли вазиятлар яратишда фаол ўйнадик.

Жамоам футболчилари бу каби ёрқин футбол ўйнашга лойиқ эдилар. Чунки уларнинг машғулотдаги меҳнатига ўзим гувоҳман. Биз ўз устимизда ишлашдан тўхтамаслигимиз лозим. Чунки янада кучлироқ бўлишни истаймиз.

Ўйнимизни янада кучайтириш ва шакллантириш учун аввало машғулотларда тер тўкмоғимиз лозим бўлади. Бусиз иложи йўқ.

"Арсенал" ва "Ливерпуль"га қарши баҳслардаги муваффақиятсизликлардан сўнг "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалаба муҳим аҳамиятга эга. Бу ғалаба бизнинг мақсадимизни кўрсатиб бериш учун хизмат қилади. Шунингдек бу каби ғалабалар ўз кучимизга бўлган ишончни янада кучайтиради.

"Челси" энди "Вест Хэм" билан бўладиган беллашувга тайёрланмоғи керак.
Давид Луизнинг Феллайнига нисбатан ишлатган қўполлиги? Мен у вазиятни кўрмадим. Шу боис бу ҳақида бир нарса деб фикр билдиришим қийин. Давид Луиз бугун фантастик ўйин кўрсатди.

Мухлислардан жамоани фаолроқ қўллаб-қувватлашларини, ўйин охирида эса олқишлашларини сўрадим. Чунки футболчилар бунга лойиқ ҳаракат қилишди. "Манчестер Юнайтед" ишқибозлари ўз жамоаларини тинимсиз олқишлаб, уларга далда бўлиб туришди. Бизнинг "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсдаги асосий мақсадимиз ўз суюклиларимизга чиройли футбол орқали завқ тақдим этишни истагандик ва табиийки ғалаба билан уларни хурсанд этишни режалаштиргандик. Ўтган мавсум жамоамиз учун муваффақиятсиз ўтганди. Шу боис мухлисларимиз ғалабали онларни жуда соғиниб қолишган.

Жозе Моуриньюнинг гаплари? Унинг қулоғимга айтган гаплари орамизда қолгани маъқул. Чунки мен Жозени ҳурмат қиламан. Моуринью ажойиб мураббий ва унинг гапларини оммага айтмоқчи эмасман.
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика